16:52 / 28.05.2020
2 329

Моҳир қўллар: учинчи дунё мамлакатлари аҳолиси коронавирусга қарши қандай курашмоқда?

Моҳир қўллар: учинчи дунё мамлакатлари аҳолиси коронавирусга қарши қандай курашмоқда?
Пандемия оғир синов бўлди, айниқса тиббиёт воситалари билан етарлича миқдорда таъминланмаган учинчи дунё мамлакатлари аҳолиси учун қийин бўлмоқда. Одамлар карантин вақтида ўзларини ҳимоя қилиш учун ихтироларга қўл урмоқда.

Сомали. Муҳаммад Адаве, 21 ёшли инженер-механик қўлбола ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасини синовдан ўтказмоқда.

Сомалида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1689та ҳолат қайд этилган.

Малайзия. Тўққиз ёшли Нур Афия Кистина Замзури маҳаллий касалхонадаги шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситларини бепул тикмоқда.

Малайзияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 7417та ҳолат қайд этилган.

Фаластин. Уч нафар инженер электрон блок ёрдамида бошқариладиган буғли ва лазерли пуркагичларни стериллаш системасини ишлаб чиқди.

Фаластинда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 423та ҳолат қайд этилган.

Ҳиндистон. Инженер Партха Саха ва унинг қизи Прагья Саха ижтимоий масофа талабларини ҳисобга олган ҳолда ясаган велосипедда кетишмоқда.

Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 144,9 мингта ҳолат қайд этилган.

Афғонистон. Инженер қизлар Toyota автомобили қисмларидан тайёрланган ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасининг прототипини намойиш этишмоқда.

Афғонистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 11,1 мингта ҳолат қайд этилган.

Сурия. Волонтёрлар ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасини йиғишмоқда.

Сурияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 106та ҳолат қайд этилган.

Аргентина. Норберто Пеллегрини уйидаги устахонада арзон респиратор яратиш устида ишламоқда.

Аргентинада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 12,6 мингта ҳолат қайд этилган.

Боливия. Волонтёрлар ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасини йиғишмоқда.

Боливияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 6,6 мингта ҳолат қайд этилган.

Бразилия. Инженер Габриэль Сантос да Силва ва унинг қизи 3D-принтерда тайёрланган ҳимоя ниқобини синашмоқда.

Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 374,9 мингта ҳолат қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Моҳир қўллар: учинчи дунё мамлакатлари аҳолиси коронавирусга қарши қандай курашмоқда?