07:00 / 10.06.2020
2 709

Муваффақиятли карьера учун муҳим тавсиялар

Муваффақиятли карьера учун муҳим тавсиялар
Фото: Jess Dods Coaching
Ишингиздан кўнглингиз тўлиши керак
Кўпчилик одамлар томонидан йўл қўйиладиган хато — ишдаги мақсадларга эришиш учун восита. Йиллар ўтиб керагидан ортиқ пулингиз бор бўлиши, лекин ортга назар ташлаб, умрингиз фақат моддият учун сарфланганини билиш оғир. Моддият асосий роллардан бирини ўйнашини, ишини севса ҳам эҳтиёжларни қопламайдиган маошга индамай ишлаб юриш керак бўлмагани билан, жамоа ва иш жараёни сизнинг ҳаётингизнинг бир қисми эканини ҳам унутмаслик керак. Иш бор жойда муаммо ва камчиликлар бўлиб туриши табиий, лекин сиз ўз соҳангиз ва фаолият турингизни севсангиз, улар билан ўралашишни эмас, ечим топишга диққатингизни қаратасиз.

Балансда бўлиш
2017 йилда германиялик ҳамда америкалик тадқиқотчилар ишидан маъно ва роҳат қидирадиган инсонлар ўртасида сўровнома ўтказган. Тадқиқот натижасига кўра, ишидан маъно қидирадиганлар иккинчи гуруҳ кишиларига нисбатан карьера қилишга кўпроқ қизиқиши маълум бўлган. Аслида эса фаолият давомида балансни топа билиш керак. Ишга бўлган қизиқиш, хурсандчилик ва роҳатланишни ҳис эта билиш жуда муҳим.

Сизга нима кераклигини ўзингиздан бошқа ҳеч ким билмайди
Карьера қилиш бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Кимдир бир жойда узоқ вақт ишлашни, кимдир қисқа фурсатда иш жойини ўзгартириб туришни, яна кимдир бўлса, олдиндан маълум ишга эришиш учун бошқаси орқали кўтарилишни маъқул билади. Қайси йўлни танлаш — бу сизнинг хоҳишингиз, фақат қаерда ва қачон ишлашингиздан қатъи назар ишингизни севиб бажаринг. Бунда икки томонга фойда — севимли иш билан шуғулланиб сиз бахтиёрликни, раҳбарият эса сиздек салоҳиятли ходими борлигидан мамнуниятни ҳис қилади.

Фото: Breathe Modern Meditation
Меъёрни билиш
Ишни яхши кўрган яхши, лекин бутун ҳаётни иш билан ўтказиш ҳам ярамайди. Соҳангизнинг устаси бўлинг, юклатилган вазифани қойиллатинг, лекин ишни шахсий ҳаёт билан қориштириб юборманг. Вақтида салоҳиятингизга етарли баҳо беришни, саломатлигингиз ва яқинларингизга вақт ажратишни, дам олиш ва асосийси, кўнгилдагидек яшашни унутманг.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муваффақиятли карьера учун муҳим тавсиялар