Фото: Paramount Business Brokers
Шахсий ҳаёт, карьера ва жамиятда мулоқотнинг ўрни катта. Кўринишингизга қараб кутиб олишади муомалангизга қараб кузатишади, деган гапда ҳам жон бор. Қуйида суҳбат жараёнида яхши таассурот қолдириш учун нималарга эътибор бериш кераклиги борасида тавсиялар бериб ўтамиз.
1. Суҳбатдошингизнинг исмини айтиб мурожаат қилинг
Психологларнинг фикрича, суҳбатдошингиз ҳар исмини эшитганида суҳбатга диққат билан ёндашиб сизни яхшироқ тинглайди. Сиз қаршингиздаги инсон ва муҳокама қилинаётган мавзуга бефарқ эмаслигингиз билинади.
2. Суҳбатдошингиз билан аввалроқ гаплашган мавзуни кўтаринг
Бу орқали сиз қаршингиздаги инсоннинг фикрлари, қарашларини ҳурмат қилишингизни билдириб, яхши таассурот қолдирасиз. Бу эса муносабатларнинг узоқ боришини таъминлайди.
3. Суҳбат давомида учинчи бир шахс ҳақида ғийбат қилманг
Суҳбатдошингиз, у менга бошқани гапирдими, демак мен ҳақимда ҳам бошқаларга шундай гапларни айтади деган хаёлга боради. Бу эса ўртангизда ишонч туғилмасдан сўнишига олиб келади.
4. Самимий ва очиқ бўлинг
Очиқ юзли, табассум қилишни канда қилмайдиган инсон билан ҳамма ҳам мулоқот қилишни истайди, аксинча бўлса яқин одамлар ҳам ўзини узоқ тутишга ҳаракат қилади.
5. Ўз қарашларига эга шахс сифатида қизиқарли бўлинг
Қаршингиздаги инсон раҳбар ёки сиздан катта лавозимда ишлагани учунгина ноҳақ бўлса ҳам тўғри деб турманг. Маданиятни сақлаган ҳолда ҳақиқатни суҳбатдошингиз ким бўлишидан қатъи назар муаммоларни айтишдан чўчиманг, у ёки бу мавзу юзасидан фикр ва таклиф билдиринг.
6. Овозингизни баландлатманг
Ўзингизни сокин тутиб, овозингизни кўтармасдан фикр билдиринг. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни назорат қилинг.
7. Тинглашни ўрганинг
Сизни кимдир эшитиши, фикрингизни инобатга олишини истасангиз, аввало бошқаларни тинглаш ва уларга қулоқ солишни ўрганинг.
8. Ўзига хос бўлинг
Аниқ кимдандир андоза олманг, тавсияларга амал қилинг. Кўчириш, бировларга тақлид сизни ўзлигингиздан узоқлаштиради. Борингизча бўлинг, лекин бошқалар фикрини ҳам ҳурмат қилишга одатланинг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди