Фото: Harper’s Bazaar
Шакарни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш вазн ортиши, терида муаммолар пайдо бўлиши билан бир қаторда саломатликка ҳам жиддий путур етказиши мумкин. Соғлиғига бефарқ бўлмаганлар учун таркибида кам миқдорда шакар бўлган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Малина
Малина саломатлик учун муҳим бўлган клетчатка, витамин ва антиоксидантларга бой ҳамда таркибида фруктоза деярли йўқ бўлган мевалардан бири ҳисобланди. Мазкур мева эрта қаришни олдини олиш, терини гўзаллаштириш хусусиятига эга. Малинани ўзини ёки нонуштага бўтқа ёки смузига қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Киви
Ушбу яшил мева А, B, C, витаминлари ҳамда малина сингари клетчатка ва антиоксидантларнинг кони ҳисобланади. Киви таркибида шакар миқдори кам эканлиги учун ҳам уни истеъмол қилишни канда қилмаслик, бошқа мевалар билан қўшиб, салат тайёрлаш маслаҳат берилади.
Грейпфрут
Грейпфрут саломатлиги ва гўзаллигига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон учун энг яхши мевалардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида шакар деярли йўқ, аммо бир қанча витамин, фойдали кислота ва витаминларга бой. Кунига яримта грейпфрут ейилса, метаболизмнинг яхшиланиши ва ташқи кўринишда ижобий ўзгаришлар кузатилади.
Авокадо
Авокадо омега-3 ёғ кислоталари, витамин ва минералларга бой экани, таркибида шакар деярли йўқлиги билан ҳам фойдали ҳисобланади. Ундан омлет тайёрлаш, бутербродга қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Тарвуз
Темир, калий, А, B ва C витаминларига бой бўлган тарвуз, ҳазм жараёнини енгиллаштириш, кўз нурини равшанлаштириш, ақлий қобилиятни яхшиланишида муҳим рол ўйнайди. Энг ширин полиз экини бўлган тарвуздан шарбат тайёрлаб ичиш, жазирама кунларда кўпроқ истеъмол қилиш керак.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди