Фото: Getty Images
Саломатлик учун берилган аксарият тавсияларда хамиртуруш, шакар қоришмасидан ташкил топган углевод ва калория манбайи бўлган нонни рациондан қисқартириш кераклиги таъкидланади. Аслида ҳам шундайми? Нон емаслик қандай оқибатларга олиб келиш мумкин? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
Вазн ташлаш
Нон углевод ва калориянинг кони ҳисобланади. Биргина ноннинг ўзи тўйдирмагани билан суюқ шўрва ёки сабзавотли таомга қўшиб истеъмол қилинса, сезиларли даражада калория қўшилади. Нонни емасликда энг биринчи вазн ташлаш кузатилади.
Энергия етишмайди
Ун маҳсулотлари — клетчатка ва углеводга бой бўлиб, организмни энергия билан таъминлайди. Нон истеъмол қилмаслик эса ҳолсизлик ва чарчоқни ҳис қилишга сабаб бўлади. Агар бир вақтни ўзида шакарни ҳам рационингиздан чиқариб ташласангиз, унда тушкунликка тушиб қолиш, кайфиятингиз ёмонлашишига мойиллик ортади.
Бундан ташқари, нон емаслик соч тўкилишига ҳам олиб келишини унутмаслик керак. Шифокорлар умуман нон истеъмол қилмасликни тавсия қилмайди. Тўғри овқатланиш бу нондан буткул воз кечиш дегани эмас, шунчаки унинг меъёрида ва фойдали маҳсулотлар қўшиб тайёрланганини истеъмол қилиш керак. Мураббо, сариёғ, ёғли колбаса қўшиб емасдан, сабзавотлар билан бирга ёки авокадодан бутерброд қилиб ейиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти