Фото: Flix Bus
Устингиздаги либос сиз ҳақингизда кўп нарса дейди. Чиройли ва дидли кийиниш учун эса кўп пул сарфлашнинг кераги йўқ, шунчаки қуйидаги жиҳатларга аҳамият беришнинг ўзи кифоя.
Мато таркиби
Кийим-кечак ёрлиғидан мато таркибини кўздан кечиринг. Кўнглингиздагидек кийимни харид қилишдан аввал ички ёрлиқ билан танишиб чиқинг. Масалан, ипакдан тикилган либос матоси таркибида 2% ипак, қолган 98% синтетика бўлса, бу матонинг арзон ҳамда сифатсиз кўринишига сабабчи бўлади.
Чокларга эътиборли бўлинг
Чиройига учишдан аввал мато чоклари мустаҳкамлиги, кўзга ташланмаслиги ва ситилиб кетмаслигига эътибор беринг. Бўртиб кўзга ташланадиган чоклар қоматни ҳам қўпол кўрсатишини инобатга олинг.
Безакли либосларга учманг
Бозор ёки масс маркетдаги тош, дур билан безалган либос оригинал бўлмайди. Оригинал бўлмаганидан кейин безаклари ҳам сифатсиз бўлади. Шу сабабдан ҳам универсал, минимал услубдаги кийим-кечакларга эътибор қаратинг. Бундай либосларни ҳар қандай аксессуар билан мослаш мумкин бўлади.
Фото: Getty Images
Принтларга эътиборли бўлинг
Қиммат либосларда принтлар йириклиги бир хил ва бир йўналишда бўлади. Арзон либосларда эса турли катта-кичик, тартибсиз бўлади. Бу эса матодан қолган қийқимлар тўпламидек хулоса беради.
«Замок» кўзга ташланмайдиган бўлсин
«Замок»и кўриниб турадиган кийим-кечак сизнинг уст-бошингиз ҳақида яхши таассурот қолмаслигига сабабчи бўлади. Иложи борича яширин қилиб тикилган кийимни танлашга ҳаракат қилинг.
Кийимнинг «катишка» бўлмаслигига эътибор қаратинг
Либосда «катишка» нинг пайдо бўлиши аксари ҳолларда матонинг арзон ва сифатсиз экани билан боғлиқ бўлади. Танлов жараёнида матони яхшилаб кўздан кечиришни унутманг.
Матони ёруғда текшириб кўринг
Мустаҳкам ва сифатли матони ёруғликка олиб текшириб кўрсангиз, ундан ортиқча ёруғлик кўринмаслигига гувоҳ бўласиз, арзонида эса аксинча.
Матони чўзиб кўринг
Либос харид қилишдан аввал матони чўзиб кўринг ва текширинг — мато ўз ҳолига келдими, чўзилган жойида из қолдими, йўқми.
Фото: Ensiа
Либос тикилган ипга эътибор қаратинг
Мато ранги ва кўринишидан яққол фарқ қиладиган ипда тикилган либосдан арзонлик уфуриб туради.
Либоснинг астарига аҳамият беринг
Кўриниши чиройли бўлишига қарамай, ҳар қандай либос, айниқса, костюм ва жакетлар астарсиз устингизда хунук туради. Шу боис ҳам хариддан аввал астарига, унинг мустаҳкамлиги қандай эканига диққатингизни қаратинг.
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди