10:35 / 06.07.2020
5 473

Ёғларни эришига таъсир кўрсатадиган 3 тонгги одат

Ёғларни эришига таъсир кўрсатадиган 3 тонгги одат
Фото: Getty Images
Тонгнинг қандай бошланиши нафақат кунингиз қандай ўтиши, балки ташқи кўринишингизга ҳам таъсир кўрсатади.

Сув ичиш
Уйғонгандан кейин организмда юз берадиган жараёнлардан бири ёғ эриши ҳисобланади. Бир стакан сув учиш эса ушбу жараённи тезлаштиради. Организмдаги моддалар алмашинувининг тезлашиши учун ҳам мутахассислар томонидан тонгни илиқ сув билан қарши олиш тавсия қилинади. Иккинчи стакан сувни кейинги бир соат ичида ичиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, очлик ҳиссини туймаслик учун ҳам кун давомида сув ичишни канда қилмаслик керак.

Жисмоний машқлар
Ёғлар эришига жисмоний тарбиядан самаралироқ туртки бўлмайди. Машқларни оғирини ёки узоқ вақт бажариш шарт эмас, 10-15 дақиқа давомида мушакларни ҳаракатлантириш ва енгил зўриқишни ҳис қилишнинг ўзи етарли. Машқлар тоза ҳавода бажарилса, яна яхши.

Кеч нонушта қилиш
Жисмоний машқларни бажариш, сув ичишдан кейин дарҳол нонушта қилиш кутилган натижа бермаслигини ёдда тутинг. Шу сабабдан орадан 2-3 соат ўтибгина нонушта қилинг. Нонуштага сабзавотлардан салат, мевалардан смузи тайёрлаб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёғларни эришига таъсир кўрсатадиган 3 тонгги одат