11:35 / 13.07.2020
3 661

Замонавий ўрта ёшли аёллар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар

Замонавий ўрта ёшли аёллар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар
Фото: Getty Images
Аёл киши оила, фарзанд, ўқиш, иш ва уй юмушларидан ортиб, саломатлиги ва ташқи кўринишига эътибор қаратиши муҳим саналади. Ўзингизни яқинларингиз ва оила аъзоларингиз учун ҳам асрашингиз, уларга соғлом керак эканлигингизни ёддан чиқармаган ҳолда, қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Спорт билан шуғулланмаслик
Спорт билан шуғулланиш нафақат саломатлик, балки ҳаёт тарзининг қандай бўлиши билан ҳам боғлиқ ҳисобланади. Машқларни мунтазам бажариш бир қанча касаллик ва муаммоларнинг олдини олади. Шу сабаб спорт билан шуғулланишни ортга сурмаслик тавсия қилинади.

Гардеробни янгиламаслик
Шкафни очиб, кераксиз, кийилмайдиган либосларни ташлаб юборинг. Керак бўлиб қолар деб алмисоқдан қолган кийим-кечакларни сақлаб ўтирманг. Кийимлар сони эмас, сифатига эътибор беринг. Либослар инсон кайфиятига таъсир ўтказиши мумкинлигини унутманг.

Юрак фаолиятига эътиборсизлик
Дунёда энг кўп инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига юрак-қон томир касалликлари сабабчи бўлишини унутманг. Қон босимингизни, холестерин миқдори, вазнингизни мунтазам назорат қилиб туринг. Бу орқали сиз юрак касалликларининг маълум миқдорда олдини олишга муваффақ бўлган бўласиз.

Ўзингиз ҳақингизда қайғурмаслик
Вақт етмайди деб баҳона қилишдан олдин беҳудага сарфлайдиган дақиқаларингиз ҳақида ўйланг. Бошқаларни севиб меҳр беришдан аввал, ўзингизни яхши кўриш ва ҳурмат қилишни ўрганинг.

Кам ухлаш
Иш, ўқиш ва уй юмушлари билан овора бўлиб ухлашни эсдан чиқариб қўйманг. Ҳамма нарсага улгурган яхши, лекин уйқу ҳисобига эмас. Кун бўйи толиққан организм, кечаси тўйиб дам олиши кераклигини инобатга олинг.

Соч турмагига эътиборсизлик
Ёш ўтгани сайин соч тўкилиши, аввалгидек қалин бўлмаслиги кузатилади. Шу сабаб ҳам ёш ва ташқи кўринишингизга мос соч турмагини танланг. Сочингизга оқ оралаганини пайқашингиз билан, рангига ўзгартириш киритинг асосийси эса, парваришлашни унутманг.

Тиш шифокорига бормаслик
Тишларнинг бутун ва соғлом эканига диққатингизни қаратинг. Тишларнинг соғлом бўлмаслиги нафақат оғиз бўшлиғи, балки ичак ҳазм тизими ҳамда бошқа касалликларга ҳам олиб келиши мумкин. Тишларнинг кариесга учраши инфексион касалликларга очиқ эшик бўлиш билан бирга оғиз ҳидланишига ҳам сабаб бўлади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Замонавий ўрта ёшли аёллар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар