Фото: «Яндекс Дзен»
Аёл киши неча ёш бўлишидан қатъи назар ўзига хос гўзал ва бетакрор бўлиб қолавергани билан, маълум ёшда қариш белгилари пайдо бўлишини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Ушбу ўзгаришлар ташқи кўриниш, психология ва ҳис-туйғуларда сезила бошлайди.
Ташқи кўринишдаги ўзгаришлар
Юзнинг бурун четида ажин ва чизиқлар пайдо бўлишни бошлайди. Юз шакли ва рангида ҳам кўзга ташланадиган ўзгаришлар, бундан ташқари кўз тагида қора халтачалари ҳам кузатила бошлайди. Қоматда ҳам ўзига яраша ўзгаришлар юз беради. Ёш билан боғлиқ гормонал ўзгариш сабаб вазн ортиши кузатилиши мумкин. Соч аввалгидан заифлашади ва тўкилади. Тирноқлар пластинкаси мустаҳкамлиги ҳам ўзгариб, ранги хиралашади.
Психологик ўзгаришлар
Ёш ўтгани фақат ташқи кўриниш эмас, психологияга ҳам таъсир қилади. Бу эҳтиёткорлик ва мураккаб ҳаётий муаммоларга тўғри ечим топиш билан намоён бўлади. Бир сўз билан айтганда, ҳаётий тажриба натижасида аёл аввалгидан донороқ бўлиб қолади. Янги одатлар, қизиқишлар пайдо бўла бошлайди, кўпинча аёллар уйда вақт ўтказишни истаб қолади. Бундан ташқари оила аъзоларига айтганини қилдириш истаги пайдо бўлиши ҳам кузатилиши мумкин.
Эмоция ва ҳис-туйғуларда ўзгаришлар
Аёллар гормонал ўзгариш сабаб эмоцияга берилувчан, тез хафа бўладиган ёки аччиқланадиган бўлиб қолиши мумкин. Бу табиий ҳол бўлиб, организмнинг ўзгаришга нисбатан реакцияси ҳисобланади. Бу вақтда аёлларга стрессдан узоқ бўлиш, севимли машғулотлари билан банд бўлиш, кўнгил ёзиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?