23:56 / 24.07.2020
2 935

Тежамкорликка ўрганинг: Инқироз пайтида қўл келадиган 6 фойдали одат

Тежамкорликка ўрганинг: Инқироз пайтида қўл келадиган 6 фойдали одат
Фото: Freepik
Мавжуд карантин вақтида иложи борича ресурсларни тежаш, ортиқча харажатлардан қочиш ва максимал даражада режа асосида пул сарфлаш керак. Бунинг учун ёрдам берадиган айрим маслаҳатларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сувни беҳуда ишлатмаслик
Сувни бекорга исроф қилманг. Ваннага сув тўлдириб чўмилиш ўринга душ қабул қилиш билан чекланинг. Тишларингизни тозалашдан аввал стаканга чайиш учун сув олиб қўйинг ва жўмракни ўчириб қўйинг. Идиш-товоқ ёки меваларни ювиш учун ҳам сувни оқизиб қўймасдан, тез-тез керакли вақтда ювинг. Бу орқали сиз анча сув тежалишига ҳисса қўшиш билан бирга, ойлик сув учун тўланадиган сумманинг қисқаришига сабабчи бўласиз. Агар тинчланишингиз учун сувнинг овози керак бўлса, унда сув овози ёзилган аудиони юклаб олиб тингланг. Ишонинг, оддий туйилган бу одатларга амал қилиш орқали анчагина вақт тежашга муваффақ бўласиз.

Газ ва электр энергияни тежанг
Чой учун керагидан ортиқ миқдорда сув қайнатманг, чунки қолгани совиб қолганидан кейин қайта иситишингизга ва бу орқали электр ёки газнинг беҳуда сарфланишига тўғри келади. Газ печининг усти тоза бўлишига эътибор беринг. Чунки печингиз токда ишлайдиган бўлса ва устига кир ёки чирк йиғилса, электр самарадорлиги пасайишига таъсир кўрсатади. Шунингдек, кам маҳсулотдан таом пиширмоқчи бўлсангиз, печингиз ҳажмига нисбатан катта қозон-товоқдан фойдаланиш тавсия қилинмайди. Чунки катта идишнинг қизиши, қайнаши чўзилиб, жараён узоқ вақт давом этишига ва электр кўпроқ сарфланишига олиб келиши мумкин.

Техника воситаларини керак бўлганидагина ёқинг
Техника воситаларидан фойдаланмаётган бўлсангиз, токдан олиб қўйинг. Телевизор, компьютерни ишлатмаяпсизми, токдан ўчириб қўйинг. Бу орқали сиз нафақат электрни тежаган, балки хавфсизликка риоя қилган ва техникангизнинг узоқ вақт хизмат қилишига сабабчи бўлган бўласиз.

Харид
Тежамкорликнинг энг асосий принципи — онгли равишда зарур бўлгани учунгина харид қилиш ҳисобланади. Бунинг учун эса керакли маҳсулот ёки буюмлар рўйхатини аввалдан тузиб олиш ва шунга кўра сотиб олиш керак. Рўйхатдан аввал эса музлаткич ёки гардеробингизни кўздан кечириб олинг. Ҳафталик харажатларингиз учун маълум маблағ ажратиб қўйинг ва бюджетингиздан келиб чиқиб харид қилишга ҳаракат қилинг. Уй бекаларига бир ҳафта давомида пиширадиган таомлари менюсини тузиб олиш ва шунга асосан керакли маҳсулотлар рўйхатини тузиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тежамкорликка ўрганинг: Инқироз пайтида қўл келадиган 6 фойдали одат