
Дунёдаги барча ёш-у қари инсонлар йогуртни севиб истеъмол қилса керак. Дарҳақиқат, йогурт инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали маҳсулот. Йогурт кальций, витамин A, витамин Д, витамин В5, витамин В12 ларга бойдир.

Косметологларнинг айтишича, йогурт юздаги доғларни кетказишда самарали натижа берар экан. Йогуртли ниқобнинг юз учун бир қанча фойдали хусусиятлари мавжуд. Улар қуйидагича :
1.Юзни намлантиради
Йогуртли ниқоб доимий равишда юзни намлантириб туришга хизмат қилади.
2.Терини ёрқинлаштиради
Ушбу ниқоб терингизни жиловкор бўлишига ўз ҳиссасини қўшишини мутахассислар алоҳида таъкидлаб ўтишди.
3.Қуёш нуридан ҳимоя қилади
Татқиқотчиларнинг фикрича, йогуртли ниқоб қуёшдан зарар кўрган юздаги доғларни бартараф қилишга ёрдам беради.
4.Aжинларни камайтиради
Юзнинг эластиклигини оширган ҳолда, ажинларни аста секин йўқотиб боради.
5.Юздаги ҳар хил инфексияларни даъволайди
Йогурт теридаги инфексияларни даъволовчи микробиал хусусиятга эга. Aммо шифокорнинг тавсиясисиз жиддий шикастланган юзларга асло қўлламанг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар