23:43 / 05.08.2020
3 725

Инглиз шифокори ўпкани коронавирусдан ҳимоялаш машқини ўргатди (видео)

Инглиз шифокори ўпкани коронавирусдан ҳимоялаш машқини ўргатди (видео)
Лондондаги Қиролича госпитали (Queen’s Hospital) шифокори Сарфароз Мунши CОВИД-19га чалинган беморлар учун нафас олиш техникасини кўрсатиб берди.

Шифокор бу видеони оила аъзолари ва дўстлари учун тайёрлаган эди. Бироқ видео YouTube`га юклангач, тезда оммалашиб кетди ва ҳозиргача 4,5 миллион мартага яқин кўрилган.

«Коронавирус билан оғриган бўлсангиз, машқларни имкон қадар тезроқ бошлашингиз керак. Касалланмаган бўлсангиз ҳам, бу машқлар профилактика учун фойдали бўлади», – дейди Мунши.

Машқларни бажариш тартиби қуйидагича:
5 марта чуқур нафас олинади. Ҳар бир нафас 5 сония ушлаб туриб, кейин чиқарилади. 6-марта ҳам чуқур нафас олгач, оғизни қўл билан ёпган ҳолда қаттиқ йўталиш керак. Бунда қуйи нафас йўллари очилади.

Мазкур ҳаракатлар кетма-кетлиги (битта цикл) яна бир маротаба такрорланади.
Сўнгра бош остига ёстиқ қўйиб, қоринга ётилади. Шу ҳолатда 10 дақиқа секин ва чуқур нафас олинади.

Айнан қоринга ётиш керак, чунки ўпкаларнинг катта қисми кўкрак қисмида эмас, орқа томонда жойлашган. Қорин билан ётиб нафас олганда қуйи нафас йўллари очилади.

Чалқанча ётганда эса айрим нафас йўллари ёпилиб, ўпкага кислород кириши қийинлашади. Бу эса касаллик даврида яхши эмас, иккиламчи пневмонияни чақириши, аҳволнинг оғирлашишига сабаб бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инглиз шифокори ўпкани коронавирусдан ҳимоялаш машқини ўргатди (видео)