12:40 / 08.08.2020
5 791

Соғлом озиш, яхши хотира ва тери саломатлиги — ёнғоқ сувининг фойдали хусусиятлари ҳақида

Соғлом озиш, яхши хотира ва тери саломатлиги — ёнғоқ сувининг фойдали хусусиятлари ҳақида
Фото: Shutterstock
Ёнғоқ мевасининг жуда кўп фойдалари борлиги барчага аён. Аммо бу мевани сувга ивитиб, сувини ичишнинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари бор.

Ушбу шарбат танадаги ортиқча ёғни камайтириш, қондаги шакар миқдори ва юрак уришини меъёрга солиш, Альцгеймер (хотира заифлашиши) касаллиги хавфини камайтириш, қабзиятни даволаш ва бошқа касалликларга қарши курашда фойда беради.

Қандай тайёрланади?
Кечқурун ухлашдан олдин, бир стакан сувга пўстидан тозаланган бир дона ёнғоқнинг ҳаммаси солиб қўйилади. Эрталаб уйғонгач, оч қоринга фақат суви ёки ёнғоқлари билан ичилади.

Ёнғоқ сувининг шифобахшлиги

Фото: Shutterstock
Қандли диабетда яхши таъсир кўрсатади. Оч қоринга ичилган 1 стакан ёнғоқ суви қондаги ортиқча шакар миқдорини камайтиради. Таркибидаги витаминлари қондаги шакар миқдорини меъёрга солади ва юрак хуружи хавфини камайтиради.

Стрессдан чиқишга ёрдам беради. Ёнғоқ сувидан анти-стресс сифатида фойдаланса бўлади. У асаб системасини тартибга солиб, инсонга сокинлик бағишлайди. Ёнғоқ суви юрак соғломлигини сақлайди. Қон айланишини тартибга солиб, юрак томирларининг яхши ишлашига кўмаклашади.

Жигарни соғломлаштиради. Ёнғоқ суви жигар функцияларини яхшилайдиган витаминларга бой. Гормонларни меъёрга солиш натижасида жигар фаолиятини яхшилайди.

Қалқонсимон без касаллигида қўл келади. Қалқонсимон без касаллигидан азият чекадиган кишилар кўп-кўп ёнғоқ суви истеъмол қилишлари керак.

Соғлом озишга ёрдам беради. Ёнғоқнинг мағзини сувга солиб истеъмол қилиш орқали танадаги ортиқча ёғларни эритиш мумкин.

Терини соғломлаштиради. Тартибли ва мунтазам ёнғоқ сувини истеъмол қилиш юзни намли, жонли, порлоқ бўлишини таъминлайди. Замбуруғ, турли яралар каби тери ва юз касалликларини даволайди.

Ҳаракатчанликни яхшилайди. Қон таркибидаги шакарни меъёрга келтириб, қон алмашинувини яхшилайди, бунинг натижасида кун давомида ҳаракатчан бўлишни таъминлайди.

Хотирани кучайтиради. Мия функцияларини яхшилайди. Энг асосийси, Альцгеймер касаллиги эҳтимолини пасайтиради.

Ҳомиладор аёлларга ёрдам беради. Ёнғоқ сувини ҳомиладор ёки эмизикли аёллар доимий истеъмол қилишлари тавсия этилади. Чунки ёнғоқ суви ҳомиладорликда семириб кетишнинг олдини олади.

Ҳазм системасини яхшилайди. Ёнғоқ суви ҳазм системасини тартибга солиб, қоринда газ йиғилишининг олдини олади. Қабзият билан муаммоси борлар учун ҳам айни муддао.

Уйқусизлик муаммосини ҳал этади. Ухлашдан олдин ичиб ётилган 1 стакан ёнғоқ суви тинч ва безовталанмай ухлашни таъминлайди.
Мустаҳкам сочлар ва соғлом тирноқлар. Соч ва тирноқларни соғломлаштиради, уларнинг чиройли ва жилокор кўринишига ёрдам беради.

Ёнғоқ сувининг зарарлари борми?

Фото: Shutterstock
Ёнғоқ суви фойдалари билан бир қаторда зарарли хусусиятлари ҳам бор. У ҳаммага ҳам тавсия этилавермайди:
– ёнғоқ аллергия қўзғатувчиси бўлгани учун баъзан терида қизариш, қичишиш, доғ қолдириши мумкин;
– ёнғоқ суви баъзан диарея (ич кетиши)ни ҳам келтириб чиқариши мумкин;
– баъзан бош оғриғини пайдо қилади;
– ошқозонида муаммо бўлганларга тавсия этилмайди. Бундай ҳолатда ёнғоқ сувини ичиш ошқозонда оғриқни келтириб чиқариши мумкин.

Қанча муддат ичиб юрса бўлади?
Ёнғоқ сувини бир кунда энг кўпи 1 стакан ичиш мумкин. Таъсирини сезиш учун 15 кунда бир танаффус қилиб олиш керак. Aгар озиш учун истеъмол қилаётганлар бўлса, токи истаган вазнга тушгунларича мунтазам бир кунда 1 стакандан ичиб юришлари ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлом озиш, яхши хотира ва тери саломатлиги — ёнғоқ сувининг фойдали хусусиятлари ҳақида