05:43 / 15.08.2020
3 738

Мевалар вазн ташлашга қандай тўсқинлик қилади?

Мевалар вазн ташлашга қандай тўсқинлик қилади?
Мевалар саломатлик учун фойдали ва вазн ташлаш учун айни муддао деб ўйлайдиганлар фикри Harper’s Bazaar эълон қилган қуйидаги маълумотдан кейин ўзгариши аниқ.

Жигар фаолиятига таъсир қилади

Ҳар қандай парҳезнинг асосий қоидаларидан бири истеъмолда шакар миқдорини камайтириш ҳисобланади. Мевалар эса вазн йўқотишга қаршилик қиладиган фруктозанинг кони бўлади шу сабаб мевалар билан парҳез қилинганда исталган мақсадга эришмаслик мумкин. Организмда фруктозани қайта ишлашга жигар жавоб беради ва агар унинг саломатлигида муаммолар бўладиган бўлса, истеъмол қилинган мевалар организмда ёғга айланади.

Ортиқча углевод

Соғлом одамга кунига 100 граммдан кўп бўлмаган миқдорда углевод истеъмол қилиш тавсия қилинади. Мевалар эса углеводга бой бўлади, масалан, бир дона бананда — 27, олмада тахминан — 30 калория бўлади. Бу эса олма ва бананни бир вақтда истеъмол қилиб сиз кунлик норма бўйича 84 фоиз калория қабул қилганингиздан далолат беради.

Нима қилиш керак?

Агар сиз мевали парҳез қиладиган ёки уларни зарарсиз деб ҳисоблайдиганлардан бўлсангиз, унда ўзингиз билмаган ҳолда кунига ортиқча 400 калория истеъмол қилган бўласиз. Бу меваларни рациондан олиб ташлаш керак эканлигини билдирмайди. Шунчаки меъёрни билинг ва иложи борича резавор ҳамда мевалардан черника, қулупнай, киви, олхўри, шафтоли ва кичик олмаларни истеъмол қилинг.

Манба: Daryo

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мевалар вазн ташлашга қандай тўсқинлик қилади?