09:19 / 23.08.2020
6 721

Ҳар куни бошни ювиш қандай оқибатларга олиб келади?

Ҳар куни бошни ювиш қандай оқибатларга олиб келади?
Фото: «hairtherapy.ru»
Сочни ҳар куни ювишнинг ўзига хос сабаблари бор. Кимдир кундалик услуб учун, кимдадир калта соч турмаги, яна кимларнидир сочнинг тез ёғланиши безовта қилади. Айрим инсонлар кўпинча сочи ва бош терисига тўғри келмайдиган шампундан фойдаланади. Лекин ёғли сочларнинг сабаби организмда гормонал номутаносибликнинг белгиларидан биридир. Агар ёғли бош териси муаммоси пайдо бўлса, дарҳол шифокор трихологга мурожаат қилиш зарур.

Сочларнинг ёғланишига нима сабаб бўлиши мумкин?
Ёғли сочлар бу – бош терисидаги ёғ безлари секрециясининг кўпайиши натижасида юзага келадиган соч тури. Ушбу соч турига эга инсонлар деярли ҳар куни соч ювишга одатланган.

Ёғли сочлар организмда юз бераётган ўзгаришлар ортидан келиб чиқади:
- Гормонал ўзгариш ёшидаги инсонларда – ўсмирлар, кексалар, ҳомиладор аёллар;
- Фаол ҳаёт тарзига эга одамларда, асосан, профессионал спортчиларда;
- Эндокринологик касаллик туфайли – қалқонсимон безнинг яхши ишламаслиги, қандли диабетнинг 2-тоифаси, андроген гормонлар билан кечадиган патологиялар;
- Сурункали соч тўкилиши ва бош териси билан боғлиқ касаллик;
- Марказий ва унга хизмат қилувчи асаб тизими патологияси;
- Стресс ҳолати;
- Дори воситаларини қабул қилишда – гормонал контрацептивлар;
- Нотўғри парвариш орқали – соч мойларидан кўп миқдорда фойдаланиш, соч ниқоблари ва бош терисини тоза ювмайдиган нотўғри танланган шампунь;
- Қиш фаслида бош кийим кийиб юриш натижасида ёғ безлари гиперсекреция ишлаб чиқаради.

Соч ҳар куни ювилса, тўкилиши ростми?
Агар ушбу камчилик ҳаёт тарзига кўра гормонлар бузилиши эмас, балки ёғ безлари гиперфункцияси ортидан бўлса, улар ҳар куни ювилиши давомида тўкилиши мумкин.

Агар сочни ҳар куни ювмасликнинг иложи бўлмаса, шампунь танлашда эътиборли бўлиш керак. Сабаби шампунлар бош терисига суртилиш керак ва айнан шу ҳудудни тозалашга масъул. Агар сочлари узун, сержило ва соғлом бўлишини истайдиганлар бўлса, уларни ниқоб ва кондиционер билан ювишдан воз кечган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни бошни ювиш қандай оқибатларга олиб келади?