Фото: «Домашний Очаг»
Тана ҳароратининг кўтарилиши организмда қандайдир ўзгариш борлигидан дарак берувчи сигналлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар бошқа аломатлар кузатилмаган тақдирда ҳам тўсатдан ҳарорат ошиши ва маълум вақт давомида тушмаслиги кузатилса, дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш зарурлигини таъкидлайди.
Аксари ҳолларда тана ҳарорати яллиғланиш ва инфекция бўлганда кузатилади лекин, айрим ҳолларда бошқа сабаблар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу сабаб қандай эҳтимоллар билан боғлиқлиги ҳақида «Домашний Очаг» маълумот беради.
Жиддий бўлмаган сабабларга кўра
Тана ҳароратининг 38 гача кўтарилиши совуқ уришига, куйиш, қуёш нурида узоқ вақт бўлиш ҳатто иссиқ душ қабул қилишга организмнинг жавоб реакцияси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда организмда терморегулрация бузилади ва ҳарорат кўтарилиб маълум вақт давомида юқори бўлиб туриши кузатилади. Бундан ташқари тана ҳарорати қўрқувдан, асабийлашиш ва бошқа салбий эмоцияларни ҳис қилинганда, шунингдек, спиртли ичимлик истеъмолидан кейин ҳам кўтарилиши мумкин.
Хавфли бўлмаган сабаблар
Баъзи ҳолларда ҳарорат кўтарилиши билан бирга бошқа симптомлар кўзга ташланмаса бу соғлик учун хавф туғдирмаслиги мумкин. Масалан, вегитатив қон-томир дистониясида ҳарорат 38 даражагача кўтарилади, шунингдек, қаттиқ жисмоний зўриқиш, спорт машқларидан кейин ҳам кўтарилиши мумкин.
Стресс сабаб бўлиши мумкин
Холсизлик, бошда оғирлик ва туман бордек, тушкунлик ҳис этилганда тана ҳарорати кўтарилишининг сабаби термоневроз билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли катта. Бунга сиз бошдан кечирган стресс ёки ҳаддан ортиқ зўриқиш сабаб бўлиши мумкин.
Жиддий сабаблар
Баъзида тана ҳарорати кўтарилиши организмда ривожланаётган жиддий касалликдан дарак бўлиши мумкин. Эндокрин касалликлар, ўсимта, лимфома, замбуруғли инфекция, бактериал касалликлар — сепсис, менингит, простатит, синусит, тонзиллит ва яллиғланишлар шулар жумласидан.
Тана ҳарорат бесабаб кўтарилганда нима қилиш керак?
Шифокорга мурожаат қилинг ва жиддий касаллик бор ёки йўқлигига амин бўлиш учун умумий қон ва сийдик таҳлилини топширинг. Натижа организмда яллиғланиш ва бошқа салбий жараёнлар мавжуд ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради. Шифокор кўрсатмасига биноан ички аъзоларни ултратовуш орқали ёки бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда текшириш ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?