21:08 / 01.09.2020
3 101

Ҳуснбузар, юз терисининг қуруқлашиши организмдаги қайси муаммолардан огоҳлантиради?

Ҳуснбузар, юз терисининг қуруқлашиши организмдаги қайси муаммолардан огоҳлантиради?
Фото: Getty Images
Баъзида инсон териси ҳатто ўзига душмандек туюлади. Масалан, ажинлар, ёғланиш, кўз остидаги ажинлар ташқи кўринишни бузиши ҳамда ёш борасидаги сирни ҳам сотиши турган гап. Аммо ҳаммаси аксинча бўлиб чиқади. Сабаби улар гормонлар, ички аъзолар ва уйқу билан боғлиқ бўлган жиддий муаммолардан дарак беради.

Шунинг учун терида очиқ-ойдин намоён бўлаётган белгиларни беркитишдан кўра, уни сабаби ва давосини топиб, муаммони ҳал қилиш яхшироқ. Марҳамат, юз териси қандай муаммолардан огоҳлантириши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинг.

Ҳуснбузар
Ҳуснбузар одатда ўспиринлик даврида тез-тез учрайдиган ҳодиса деб ҳисобланади, аммо бу кейинчалик ҳам сақланиб қоладиган ҳолат. Чиндан ҳам агар ўсмирлар учун табиий ҳолат бўлса, катталар учун бу одатда гормонлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади. Бундай тошмалар одатда яноқ ва ияк соҳасида бўлиб, тўқ қизил кўринишда бўлади. Агар шунга ўхшаш муаммо сезила бошланса, гормонлар бўйича текширувдан ўтиш керак. Шунингдек, тери яллиғланиши учун махсус воситаларни қўллаш тавсия этилади.

Эрта қаришнинг белгилари
Юзда ажинлар пайдо бўлиб, таранглик тобора йўқола бошладими? Эҳтимол, терининг ҳужайра алмашинуви бузилган бўлиши мумкин. Ёрдамни коллаген ишлаб чиқаришни яхшилайдиган ва ҳужайралардаги модда алмашинуви жараёнларини амалга оширадиган овқатлардан топиш мумкин. Бундан ташқари, қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш зарур. Чунки қуёш ёш ва соғлом тери учун хавфли ҳисобланади.

Носоғлом қизариш
Ёрқин қизил яноқлар терининг ҳимоя қилувчи қатлами зарарланишидан бўлиши мумкин. Бунда парвариш қилиш учун юмшоқ, майин, кўпик ёки юз учун лосьон, фаол намлантирувчи кремдан фойдаланиш тавсия этилади. Улар терининг ҳимоя хусусиятларини тиклашга ёрдам беради ва қизариш муаммоси ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Кўз остидаги халтачалар
Ушбу фактга асло қарши чиқиб бўлмайди, кўз остидаги халтачалар овқатланиш тизимида ёки ухлаш билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади. Аллергия, чекиш ёки ортиқча туз истеъмол қилиш ҳам ушбу нохуш нуқсонга сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолда кун тартиби қайта тузилиш керак, аввало, овқатланиш режа асосида амалга оширилиши тавсия этилади. Шунингдек, соғлом уйқу кунига камида 7 соат давом этиши керак.

Қуруқ тери
Инсон ўзида тери қуруқлигини ҳис қила бошлайди. Бундай пайтда тана сувсизланган бўлади. Бунинг ортидан танада қариш тезлашади, ажинлар тушиши кўпаяди. Бунинг олдини олиш учун кўпроқ суюқлик ичиш ва юзга намлантирувчи крем суриш керак.

Кўз остидаги қора доғ
Эҳтимол буни уйқусизликка боғлайдиганлар ҳам бор. Лекин бундай эмас. Бундай терининг юзасига яқин бўлган қон томирлари сабабчи бўлиши мумкин. Албатта, буни махсус кремлар орқали ниқоблаш мумкин, лекин уларнинг даволаш таъсири йўқ. Шунинг учун бундай хусусиятни оддийгина қабул қилиш керак.

Қора доғ
Гиперпигментациянинг асосий сабаби қуёш нурининг агрессив таъсиридир. Шунинг учун қуёш нуридан ҳимоя қилувчи энг сифатли 50 SPF кремлардан доимий фойдаланиш тавсия этилади. Шу орқали юзга тушиши мумкин бўлган хира ва қорамтир доғларнинг олдини олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳуснбузар, юз терисининг қуруқлашиши организмдаги қайси муаммолардан огоҳлантиради?