18:55 / 05.09.2020
5 010

Буйракни ишдан чиқариши мумкин бўлган одатлар

Буйракни ишдан чиқариши мумкин бўлган одатлар
Фото: «Аргументи недели»
Буйракнинг зўриқиши нафақат унинг фаолияти бузилиши, балки юрак хуружи ва инсультга ҳам олиб келиши мумкин. Сизу биз эътибор бермайдиган кундалик одатлар саломатлик учун муҳим бўлган аъзони зарарланишига олиб келади. «Домашний очаг» журнали буйракда муаммо кузатилишига сабаб бўладиган одатларга тўхталиб ўтади.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш
Консероген ҳисобланувчи сосиска, колбаса ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари буйрак фаолияти учун ҳам хавфли ҳисобланади. Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари туз билан тўйинганлиги сабабли унинг истеъмолидан кейин буйрак аввалгидан ҳам кўпроқ ишлашига тўғри келади, бунда кальций ишлаб чиқариш миқдори кўпаяди, бу эса буйракда тош пайдо бўлишига олиб келади.

Қон босимининг кўтарилиши
Қон босимининг кўтарилиши бутун организм, хусусан, буйраклар учун ҳам хавфли саналади. Гипертония буйракларни қон билан таъминловчи томирлар, шунингдек, буйракнинг ўзини ҳам зарарлаши мумкин. Шу сабабдан қон босимини ҳамиша назорат қилиб туриш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чекиш
2012 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 16 йил ёки ундан кўп вақт чекмаса, буйрак саратони хавфи 40 фоизга камайиши аниқланган. Чекиш, шунингдек, қон томирларига зарар етказиши ва қон босимининг кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Кам миқдорда сув ичиш
Кунига икки литр сув ичишнинг ҳожати йўқ, бир ярим литр суюқликнинг ўзи ҳам кифоя қилиши мумкин, лекин ундан ками жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Керакли миқдорда суюқлик истеъмол қилинмаганда организмда натрийни парчалаш ва қон босимини меъёрда бўлишини назорат қилиш учун сув етишмайди. Шу боис сув ичишни канда қилмаслик тавсия қилинади.

Оғриқни қолдирувчи дори воситаларини кўп миқдорда истеъмол қилиш
Яллиғланишга қарши, айниқса, таркибида аспирин ва ибупрофен бўлган дори воситалари, буйракка қон қуйилишини камайтиради ва бунинг оқибатида буйракда чандиқ пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабаб ушбу препаратларни фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилиш, буйракда муаммо бўлса бундай медикаментлардан воз кечиш керак.

Халқ табобати билан даволаниш
Ўсимликлар билан ўзини ўзи даволаш дори воситалари қабул қилиш сингари хавфли бўлиши мумкин. Аксар ўсимлик ва ўтларда организм, хусусан, буйракни зарарлаши ва фаолияти ёмонлашишига сабаб бўладиган моддалар бўлиши мумкин. Шу сабаб улардан фойдаланишдан аввал шифокор ёки фармацевтика ходими билан маслаҳатлашишни унутманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Буйракни ишдан чиқариши мумкин бўлган одатлар