09:53 / 13.09.2020
2 440

Узоқ ва мустаҳкам муносабатлар сири нимада? Машҳур жуфтликлардан маслаҳатлар

Узоқ ва мустаҳкам муносабатлар сири нимада? Машҳур жуфтликлардан маслаҳатлар
Шоу-бизнес вакилларининг турмуши ўхшамайди, улар узоқ муносабатда бўлолмайди, деган ўй хаёллар ҳамиша ҳам тўғри эмас. Турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бахтли ҳаёт кечириб келаётган машҳурлар бунинг исботи.

Жессика Бил ва Жастин Тимберлейк

Фото: Cosmopolitan
2007 йилда учрашишни бошлаган ва 2012 йилда турмуш қурган Жессика Бил ва Жастин Тимберлейкнинг бир қиз фарзанди бор. Бил турмушда, жуфтини бахтли қилишга ҳаракат қилиш, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлайди.

Том Хенкс ва Рита Уилсон – 35 йил бирга

Фото: Cosmopolitan
1985 йилда танишган Хенкс ва Уилсон 1988 йилда турмуш қурган, икки фарзанди бор. Саратон касаллигини бошидан ўтказган Рита, қийин вазиятда жуфтингнинг сенга қандай муносабатда бўлишини билиб бўлмаслигини айтиб, касаллигида ҳамиша ёнида бўлган Томдан миннатдор эканлигини таъкидлайди.

Дензел ва Паулетта Вашингтон — 40 йил бирга

Фото: Cosmopolitan
1980 йилда учрашишни бошлаган жуфтлик икки йилдан кейин оила қурган. Вашингтонларнинг тўрт нафар фарзанди бор. Актёрнинг таъкидлашига қараганда, оилада ҳам ишда ҳам энг асосийси руҳий яқинлик ва бир-бирини тушуниш ҳисобланади.

Сара Жессика Паркер ва Мэттью Бродерик — 25 йил бирга

Фото: Cosmopolitan
1995 йилда танишган жуфтлик орадан икки йил ўтиб оила қурган. Улар суррогат она томонидан дунёга келтирилган эгизак қизларнинг ота-онаси. Актриса турмуш ўртоғи билан бирга мунтазам равишда учрашувга чиқади ва орада танаффус эълон қилиб туриш ҳам керак деб ҳисоблайди. Жуфтлик ҳар куни бир-бирининг қандайдир янги томонини кашф қилади. Бродерикнинг таъкидлашига қараганда, нима бўлишидан қатъи назар жуфтлик гаплашишда давом этиши ва дўст бўлиши керак.

Мерил Стрип ва Дон Гаммер — 42 йил бирга

Фото: Cosmopolitan
1978 йилда турмуш қурган жуфтликнинг тўрт фарзанди бор. Актриса уларнинг бахтиёр турмуши сири бир-бирга яхшилик раво кўриш, ён боса билиш ва кези келганда жим туришни билишда деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ ва мустаҳкам муносабатлар сири нимада? Машҳур жуфтликлардан маслаҳатлар