11:50 / 16.09.2020
4 666

Кузда шамоллашни истамаганлар учун шифокордан 8 та маслаҳат

Кузда шамоллашни истамаганлар учун шифокордан 8 та маслаҳат
Фото: «Домашний очаг»
Куз фаслини худди киноларда бўлгани каби боғларда саёҳат, иссиқ шарф, мазали чой ва сокин кечаларни тасаввур қилиш мумкин. Аслида эса бу рўйхатнинг давомида шамоллаш ёки грипп ҳам ўрин олган. Агар бундай бўлишни истамайдиганлар бўлса қуйида шифокорнинг тавсияларига амал қилиш керак.

Гриппга қарши эмлаш
Чиндан ҳам вирусли касалликларнинг олдини олиш учун эмлашдан кўра самаралироқ нарса ҳали ихтиро қилинмаган. Бу, айниқса, кекса одамлар учун жуда қўл келади, сабаби қарияларда шамоллаш ёки грипп туфайли жиддий асоратлар ривожланиш эҳтимоли кўпроқ. Умуман олганда, гриппга қарши эмлаш ёш танламайди, шунингдек, ундан кейин касалга чалиниш эҳтимоли бир даражага камаяди.

Қўлни тез-тез ювиш
Нафақат овқатдан олдин, балки одам гавжум жойларда, масалан, жамоат транспортидан фойдалангандан сўнг, албатта, қўл ювилиши керак. Бундан ташқари, вируслар эшик тутқичлари, уяли телефонлар, компьютер клавиатурасига жойлашиши мумкин. Шунинг учун куз ва қиш ойларида қўлни тез-тез ювишга одатланиш зарур.

Иш жойида овқатланмаслик
Иш қанчалар шошилинч бўлмасин ёки муҳим топшириқлар кутиб турган бўлса ҳам ҳеч қачон ишлаш жараёнида бирор егулик еб олишни хаёлга ҳам келтирмаслик керак. Иш фаолиятида олиб бориладиган стол устига куни билан миллионлаб микроблар жойлашади. Тушлик вақтида эса улар аввал егуликка ва шу орқали организм ичига кириб боради. Агар вақтдан муҳимроғи саломатлик бўлса, иш жойида тушлик қилишни тўхтатиш шарт.

Кўп ҳаракат
Фаол турмуш тарзи ҳамиша ҳам фойдали бўлган. Айниқса, совуқ мавсумда. Доимий жисмоний машқлар нафақат жисмоний ҳолатни, балки иммунитет тизимини ҳам мустаҳкамлайди ва ташқи таъсирларга қарши курашишда ёрдам беради. Шундай қилиб, кузни ишдан олдин ва кейин кўпроқ саёҳат қилишга чорловчи фасл дейиш тўғрироқ.

Дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш
Агар бирор офисда ишлайдиган одамдан мисол қилинса, у ҳар куни стол юзаси,эшик тутқичлари, умуман, одамлар кўп тегиши мумкин бўлган жойларни дезинфекцияловчи воситалар билан артиши керак. Охир-оқибат тозалашга сарфланган бир неча сония соғлиқни сақлаб қолиши мумкин.

Ёпиқ хона ичида ишлаш керак
Кун давомида офисда ишлайдиганлар учун хона эшигини вақти-вақти билан ёпиш тавсия этилади. Шунда микроб ва бактерияларнинг тарқалиш тезлиги камаяди.

Бурунни ювиш
Агар шамоллашга чалинганлар бўлса, биринчи навбатда, бурунни тузли сув ёрдамида тозалаш тезроқ даволанишга ёрдам беради. Бурун йўлларини тузли сувда тозалаш нафақат бурун орқали кираётган бактерияларни, балки мавжуд яллиғланишни ҳам даволайди.

Уйда касал бўлиш яхши
Агар ҳар ким ўзини касал деб билса, қаҳрамон бўлиш учун шошмаслик керак. Бу атрофдагиларни касалликдан асраш билан бирга, уй шароитида дам олиш ва уйқу организмни тезроқ тикланишига ёрдам беради. Шамоллашнинг жиддий асоратларидан халос қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кузда шамоллашни истамаганлар учун шифокордан 8 та маслаҳат