Фото: «Golos.ua»
Кўпчиликнинг назарида, эрталаб — куннинг энг сермаҳсул палласи. Аммо бу фикрга қаршилар ҳам етарлича топилади, масалан, Монаш (Австралия) ва Гранада (Испания) университетлари олимлари. GQ хабарига кўра, олимлар ўз тажрибалари давомида шунга амин бўлишди.
Анчагина катта тадқиқот ўтказилган — 500 минг нафар талаба жалб этилган!
Бу талабаларнинг барчаси куннинг белгиланган маълум вақтларида имтиҳон топширишган: соат 9:00, 13:30 ҳамда 16:30 да.
Тадқиқотчилар беш йил давомида, назорат остидаги ҳар бир талаба учун ўртача олтитадан имтиҳонни танлаган ҳолда, таҳлилларни давом эттиришди.
Маълум бўлишича, унумдорлик нуқтаи назаридан ва турган гапки энг юқори балларни тўплаш борасида соат 13:30 даги тестларда энг яхши натижалар қайд этилган.
Мутахассислар бундай шундай хулосага келишди: инсоннинг ишчанлиги ва когнитив хусусиятлари тушликдан сўнг энг юқори чўққисига кўтарилади. Яна бир жиҳат эътиборни тортган: ёз ойларида мия фаолияти тонгга яқин, қиш фаслида эса кечга яқин энг фаол нуқтасига кўтарилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди