16:30 / 03.10.2020
3 209

Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар

Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар
Фото: Getty Images
Европа клиник микробиология ва юқумли касалликлар жамиятининг конференциясида тақдим қилинган тадқиқот натижаларида қонда рух моддасининг кам бўлиши коронавирусга чалиниш хавфи юқори эканлиги, шунингдек, юқтириб олинган тақдирда қийин кечиши ва ҳатто оқибати ўлим билан тугашига боғлиқ деган хулосага келинган.

Рух моддаси ва коронавирус ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Иммунитетнинг вирусларга қарши курашиш қобилияти рух моддасининг қондаги концентрациясига боғлиқ бўлади.

Тадқиқот муаллифлари COVID-19 ташхиси билан шифохонага келган 249 нафар беморни ўрганган. Беморлар ўртача 63 ёшда, уларнинг 55 фоизи эркак бўлган. Коронавирусдан вафот этган беморларнинг деярли барчасида тирик қолганларга нисбатан рух моддаси миқдори кам эканлиги аниқланган. Тадқиқотчилар рух моддаси миқдори ва коронавирусни енгиш имкониятини баҳолашга ҳам муваффақ бўлган. Унда маълум бўлишича, қондаги рух моддасининг ҳар қўшимча микрограмми коронавирусдан вафот этиш хавфини 7 фоизга камайтиради.

Рух моддаси етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?
Кунига 12-15 миллиграмм рух моддаси қабул қилиниши керак. Овқат ва маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали организм меъёрдан 20-40 фоиз рухга эга бўлади қолган меъёр эса шифокор кўрсатмасига биноан бошқа манбалардан ўзлаштирилиши керак. Афсуски, рух моддаси етишмаслигини ифодалайдиган симптомлар мавжуд эмас, шу сабаб ҳам вақти-вақти билан биокимёвий қон таҳлили орқали аниқлаштириш керак бўлади. Бироқ рух моддаси етишмаганида баъзи белгилар кузатилиши мумкин.

Уларнинг кўп тарқалгани қуйидагилардан иборат:
- тез-тез шамоллаш ва иммунитетнинг сусайиши;
- яра, шилиниш ва бошқа жароҳатларнинг яхши битмаслиги;
- тирноқларнинг мўртлиги ва синиши;
- қалтираш (асосан қўлда);
- асабийлашиш ва тез ғазабланиш;
- ҳаракатнинг бир-бирига номувофиқлиги;
- соч тўкилиши;
- ҳид ва таъм билмаслик;
- стоматит;
- қоронғида кўриш қобилиятининг ёмонлашиши;
- бошни қазғоқ босиши;
- қўлга аллергик тошма тошиши;
- иштаҳа ёмонлашиши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар