Фото: The Audilogiy Clinic
Кунлар совишни бошлаши билан шамоллаш, томоқ оғриши кўп учрайди. Энг ёмони эса оғриқнинг бошқа аъзоларда ҳам кузатилиши, баравар намоён бўлиши ҳисобланади ва бемор ўзини ёмон ҳис қилади. Ютинишга қийналиш ва оғриқнинг қулоққа бериши қандай касалликлардан дарак беради ва оғриқсизлантириш учун нима қилиш кераклигига қуйида жавоб берилади.
Томоқ ва қулоқда оғриқ бўлиши
Томоқ ва қулоқда оғриқ сезилганда шифокорга мурожаат қилиш зарур ҳисобланади. Чунки мазкур симптомлар турли касалликлардан дарак бериши мумкин. Масалан:
Ларингит. Бунда ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси яллиғланади ва ютинганда қулоқда ҳам дискомфорт сезилади. Шунингдек, томоқ қуриши ва йўтал ҳам кузатилиши мумкин.
Ангина. Қулоққа берадиган оғриқдан ташқари мазкур касалликка юқори ҳарорат, мушакларда оғриқ ва титраш ҳам хос бўлади.
Отит. Доимий бўлмаган оғриқ асосан кечаси қўзғайди. Шунингдек, ҳарорат кўтарилиши, иштаҳа йўқолиши ва қулоқдан йиринг чиқиши мумкин.
Қизамиқ, скарлатина, сувчечак. Болаларга хос бўлган мазкур касалликларда тошмалар билан бирга томоқ ва қулоқ оғриши, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дифтерия. Организмда интоксикация кучайиб кетиши мумкин бўлгани сабаб ҳам мазкур касаллик хавфли ҳисобланади.
Симптомлар сезилиши билан шифокорга мурожаат қилинса, мазкур касалликларни олдини олиш мумкин бўлади.
Ютиниш қийин бўлса ва оғриқ қулоққа берса нима қилиш керак?
Ҳар бир ташхисга индивидуал даво кўрилади, лекин оғриқни камайтириш мумкин бўлган умумий қоидалар ҳам йўқ эмас.
Томоқни чайқаш
Томоқни шифобахш ўтлар, масалан, календула, мойчечак, маврак билан чайқаш керак. Туз ва сода қўшилган илиқ сув ҳам самара бериши мумкин.
Иссиқ қилиш
Бунинг учун тана ҳарорати юқори бўлмаслиги керак. Туз солинган иссиқ қопча ёки ароқда намланган докани оғриқ бор соҳага қўйиш керак.
Ингаляция
Бунда ҳам ҳарорат юқори бўлмаслиги керак. Қайнатилган картошка ёки доривор ўсимликлар қайнатмасидан ингаляция қилишда фойдаланса бўлади.
Маҳаллий антисептиклар
Хлоргексидин бактерияларни ўлдириши билан самара бериши мумкин.
Антибиотиклар
Шифокор маслаҳатига амал қилган ҳолда фойдаланиш тавсия қилинади.
Яллиғланишга қарши дори воситалар
Бундай препаратлар ҳам шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилингани яхши. Бу каби чоралар оғриқни камайтириши мумкин.
Оториноларинголог шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Владимир Зайсевнинг таъкидлашига қараганда, ютинишда оғриқ сезилиши ва ҳароратнинг 38 даражадан 40 даражагача кўтарилиши тонзиллитдан дарак бериши мумкин ва бу сурункали бўлиши мумкин. Касалликнинг зўрайиши асосан совуқ йил фаслларида иммунитет сусайганида кузатилади.
Бундай вақтда яллиғланишга қарши дори препаратлари ва ҳароратни туширадиган таъсирга эга аналгетиклар қабул қилиш керак. Касалликка қарши фақатгина антибиотиклар билан курашиш мумкинлиги сабаб шифокорга мурожаат қилиш муҳим саналади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди