20:36 / 07.10.2020
3 207

Депрессиянинг даволаш талаб этиладиган 10 та аломати

Депрессиянинг даволаш талаб этиладиган 10 та аломати
Фото: Unwritten
Депрессия турли бўлиши — туғруқ жараёнидан кейинги, жароҳат ёки йўқотишдан кейинги реактив депрессия ва мавсумга хос бўлиши мумкин. Тадқиқотларга кўра депрессиядан эркаклардан кўра аёллар кўпроқ азият чекиши аниқланган.

Одатдагидан асабий бўлиб қолиш
Авваллари сиз аҳамият бермаган нарсалар эндиликда асабингиз бузилишига сабаб бўлиши, кайфиятингиз сабабсиз ўзгариши мумкин. Тез аччиқланиш депрессиянинг кенг тарқалган симптомларидан бири саналади.

Ўтмишни қумсаш
Вақти-вақти билан ўтган яхши кунларни эслашнинг ёмон тарафи йўқ, лекин ўтмиш билан яшаш яхши эмас. Депрессияга тушган инсонлар тез-тез ўтган кунларни қумсайди ва ҳаётдаги қийинчилик ёки йўқотишдан кейинги даврларда носталгияни енгиш механизми сифатида ишлатади.

Қабзият
Тадқиқотларда қабзият ва депрессия ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган. Унга кўра 33 фоиз қабзиятдан азият чеккан беморларда депрессиянинг жиддий белгилари кузатилган.

Қиладиган иш бўлмаса ваҳимага тушиш
Аксари одамлар таътилни интиқиб куncа, тушкунликдаги одамлар аксинча ваҳимага тушади. Чунки бундай кишилар бекорчи қолганда ваҳимали ўй ва фикрларга берилади, иш ёки бандлик эса уларни чалғитади.

Қанчалик уринса ҳам диққатни жамлай олмаслик
Негатив фикрлар диққатни жамлай олмасликка сабаб бўлиши мумкин. Баъзи вақтларда бу Диққат етишмаслиги ва гиперфаоллик синдроми (DEGС) сифатида нотўғри ташхис қўйилишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

Одатдагидан кўра ташқи таъсирга берилувчанлик
Ташқи таъсирга берилувчанлик депрессиянинг кенг тарқалган симптоми бўлмаса ҳам, саломатликда муаммо борлигидан дарак бериши мумкин. Аммо баъзи вақтларда бу тез қарор қилишга онгли равишда уринишдан дарак бўлиши ҳам мумкин.

Тушунарсиз оғриқларнинг кузатилиши
Депрессиядаги одамларнинг учдан икки қисми мия фаолиятидаги ўзгариш сабаб тушунарсиз жисмоний оғриқни ҳис қилади. Тўғри ташхис қўйишга халал бергани сабаб, мазкур симптом алоҳида эътиборни талаб қилади. Чунки шифокорлар психологик саломатликда муаммо борлиги ҳақида билмай туриб фақатгина оғриққа қарши даво кўриши мумкин.

Айбдорлик ҳиссини ҳис қилиш
Шифокор-психиатрлар ҳаддан ортиқ даражада айбдорликни ҳис қилишни депрессиянинг симптоми деб ҳисоблайди. Бу турлича намоён бўлиши масалан, маълум лойиҳа устида катта жамоа ишлаётган тақдирда ҳам ҳаддан ортиқ даражада жавобгарликни ҳис қилишингиз мумкин.

Псориазнинг кузатилиши
Псориаз бу — сурункали юқумсиз касаллик бўлиб, тери, тирноқ ва бўғимлардаги ўзгаришлар билан характерланади. Тадқиқотларда 62 фоиз мазкур касалликдан азият чеккан одамда депрессия кузатилгани аниқланган.

Шахсий гигиенада муаммолар кузатилади
Депрессияга берилган одамларнинг шахсий гигиена қоидаларига амал қилишида муаммо кузатилади. Руҳий тушкунлик сабаб одамлардан узоқда бўлишга ҳаракат қилинади. Шахсий гигиенада муаммо кузатилиши эса депрессиянинг белгиларидан бири саналади.

Агар юқоридаги белгилардан айримлари сизда кузатилаётганини пайқаган бўлсангиз, бефарқ бўлмасдан шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Депрессиянинг даволаш талаб этиладиган 10 та аломати