09:09 / 30.10.2020
3 794

Тунда тиниқиб ухлаш учун кечки овқатга нима истеъмол қилмаслик керак?

Тунда тиниқиб ухлаш учун кечки овқатга нима истеъмол қилмаслик керак?
Фото: Pinterest
Кечки овқат учун қандай таом истеъмол қилиш ҳақидаги савол деярли куни бўйи қийнайди. Кечки овқат ҳам нонушта ва тушлик каби муҳим саналиб, унга эътиборсизлик қилиш мумкин эмас. Шунга қарамай, кўпчилик уйқудан аввал тановул қиладиган овқатига аҳамият бермайди. Натижада нотўғри овқатланиш туфайли ичакларда ноқулайлик, оғриқлар келиб чиқади. Бу эса уйқуда безовталик ҳамда ёмон тушларга сабаб бўлади.

Янги сабзавотлар
Бундан ҳамманинг ҳайратга тушиши табиий, чунки жуда кўпчилик сабзавотлардан тайёрланадиган салатларсиз кечки овқатни тасаввур ҳам қилмайди. Шунингдек, парҳездагилар ҳам кечки овқатга иложи борича сабзавотлар ейиш билан чекланади. Аммо масаланинг муҳим томони шундаки, тунда уйқуга кетгандан сўнг организм ҳам дам олиш режимига ўтади. Лекин уйқудан олдин қабул қилинган хом сабзавотлар эвазига улар туни билан уни ҳазм қилиш фаолиятини олиб боради. Натижада уйқуни меъёрида бўлмаслиги ва нохуш ҳис-туйғулар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Гўшт
Ҳар қандай ҳолатда ҳам кечки овқатда гўшт истеъмол қилиш мумкин эмас. Гўшт таркибида тирозин миқдори кўп бўлиб, қонда адреналин даражасини ошириб юборади. Шунинг учун ушбу маҳсулотни эрталаб истеъмол қилиш афзал. Кечга қадар адреналин даражаси нормал ҳолатга келади ва натижада уйқу тинч ҳолатда бўлади. Кечки овқатга енгил оқсил таркибий қисми сифатида парранда гўшти ёки балиқ гўшти тавсия этилади.

Аччиқ овқат
Ҳаётини аччиқ таомларсиз тасаввур қила олмайдиганлар ухлашдан бир неча соат олдин ундан воз кечиши керак. Капсаицин – овқатни аччиқ қиладиган қўшимча шиллиқ қаватга тушиб, оғиз ёки ошқозонни безовта қилади. Жиғилдон қайнашини сабаб бўлувчи меъда шираси секрециясини ишлаб чиқаради. Уйқу пайтида юзага келган ҳиссиётлар барчаси даҳшатли тушлар кўришга олиб келади. Шунинг учун ҳам аччиқ таомлар рецоранига иложи борича тушлик учун бориш тавсия этилади.

Ёғли таомлар
Зайтун мойи, ёнғоқ, авакадо кабилар маҳсулотлар, албатта, афзалликларга эга. Аммо уларни ухлашдан 4 соат аввал истеъмол қилиш керак. Сабаби булар ҳам худди сабзавотлар билан бир хил. Танадаги ёғларни мослаштириш учун кўп энергия сарфлаш зарур. Борди-ю инсон бу вақтда уйқуга кетса, ҳазм қилиш жараёни ҳам шунга мувофиқ тўхтайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тунда тиниқиб ухлаш учун кечки овқатга нима истеъмол қилмаслик керак?