23:02 / 30.10.2020
5 224

Эркак киши учун ҳеч қачон қилмаслик керак бўлган 6 нарса

Эркак киши учун ҳеч қачон қилмаслик керак бўлган 6 нарса
Фото: «Stroifoks»
Умр йўлдошни қўллаб-қувватлаш ҳар соҳада у билан маслаҳатлашган яхши, лекин баъзида унга осон бўлсин деб масъулиятни ўз бўйнига олиш ёки фақат уй юмушлари билан ўралашиб қолиш, оилавий муносабатларнинг узоққа бормаслигига сабаб бўлиши мумкин.

Молиявий томондан ёрдам бериш
Бир нарсани ёдингиздан чиқарманг, турмуш ўртоғингиз ишдан ҳайдалган, янги иш топа олмаётган бўлса ҳам астойдил хоҳласа, доим иш топиш мумкин, ҳеч бўлмаганда оиласини боқиш учун. Уни молиявий қўллаб-қувватлаганингиз яхши, лекин бунинг оқибати эртами, индин яхшилик билан тугамаслиги аниқ. Бора-бора иккинчи ёки учинчи ишни топишингизга тўғри келади, оғирлиги эса ўзингизга тушади.

Қиммат совғалар бериш
O’Генрининг «Сеҳргарнинг инъомлари» ҳикоясида қиз эрига соат занжири совға қилиш учун сочларини сотган, эри эса унга тароқ комплектини совға қилиш учун соатини сотиб юборган. Унутманг, эркакларни қимматбаҳо совғалар билан забт этиб бўлмайди. Эркак, айниқса, ўзига бундай нарсаларни раво кўрадиган аҳволда бўлмаса, қимматбаҳо совғалар билан уни ғурурини ерга урушингиз мумкин. Агар умр йўлдошингиз виждонсиз бўладиган бўлса, севги сизнинг ресурсларингиздан фойдаланиш учун баҳона бўлиб қолиши мумкин.

«Мен айтгандим шундай бўлади деб»
Сиз миллион марта айтган бўлсангиз ҳам, огоҳлантирган бўлсангиз ҳам, мен айтгандим-а дея кўрманг. Биринчидан сиз ундан ақллироқ иккинчидан эса унга кўрсатма бергандек бўлиб қоласиз. Ишончингиз комил бўлсин, бу билан севган инсонингиз хурсанд бўлмаслиги ва яқин орада қилган «ақллилигингизни» ёдингизга солиши мумкин.

Шахсий ҳаёт ва карьерадан воз кечиш
Аёл кишининг уйни саранжом қилгани яхши, албатта, лекин уй ишлари билан ўралашиб қолиб, ўзига қарамай қўйиш яхши эмас. Чунки ҳаммага ҳам чиройли ва ўзига қараб юрадиган аёллар ёқади ва сизнинг белингиздан фартук қўлингиздан сочиқ тушмаса, у ўзига бошқа илҳом манбасини қидириши мумкин. Бу эрингиз «юриб» кетишини билдирмайди, шунчаки сиз қолиб бошқалар эътибор тортиши мумкин.

Худди шундай вақтни сарфлаш мумкинлиги билан ҳам боғлиқ. Оила қуриш, дўст ва ишни ташлаш кераклигини билдирмайди. Қайтанга ҳаётингиз қанчалик ранг-баранг бўладиган бўлса, сиз жуфтингиз учун шунчалик қизиқ бўласиз. Аммо бу борада ҳам меъёрни унутмаслик керак.

Ташқи кўринишни ўзгартириш
Аёллар табиатан ўзгаришларни яхши кўради. Кеча брюнет бўлган аёл эртага сочини сариққа бўяшни исташи мумкин. Аммо жуфтингиз истагани учунгина бўлса, имижни ўзгартиришни ўйлаб кўриш керак. Сизда хоҳиш бўлмаса, унинг фикри учунгина ташқи қиёфани ўзгартириш мантиққа тўғри келмайди. Чиндан ҳам шундай ўзгаришни истасангизгина бундай ўзгаришларга қўл уринг. Умр йўлдошингиз сизни борича қабул қилсин, лекин шундай деб сиз ҳам ўзингиз ва ташқи кўринишингизга беэътибор бўлманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркак киши учун ҳеч қачон қилмаслик керак бўлган 6 нарса