Фото: Broadsheet
Зарaрли маҳсулот исталган ёшда ҳам зарарли ҳисобланади. Лекин 30 ёшдан кейин организмда моддалар алмашинуви секинлашгани сабаб истеъмол маҳсулотлари ва уларнинг сифатига эътиборли бўлиш керак. Ёшлик ва саломатлигингизни сақлаш учун истеъмол қилишдан тийилиш тавсия қилинадиган маҳсулотлар қайсилар эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Йогурт
Бошқа сутли маҳсулотлари сингари йогурт ҳам саломатлик учун фойдали экани тўғри. Лекин бир порция мевали йогуртда кундалик истеъмол қилиш учун меъёр ҳисоблангандан ортиқ, яъни 77 грамм шакар бўлади.
Соя
Кўпчилик сояни гўшт ўрнини босувчи маҳсулот деб ҳисоблайди. Оқсилга бой экани жиҳатидан шундай экани рост, лекин қолган жиҳатдан ундай эмас. Сояни мунтазам истеъмол қилиш организмдаги яллиғланиш жараёнларини ривожлантириб юбориши ва қалқонсимон без фаолиятига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, соя таркибида фитоэстроген ҳам бўлади. Сизда гормонлар билан муаммо бўлмаган тақдирда ҳам ушбу маҳсулотни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлган яхши.
Оқ нон
Юқори навли ундан тайёрланган нонда қанд миқдори ошиши ва вазн ортишига сабаб бўладиган, тез сингадиган углеводлар бўлади.
Қадоқланган шарбат
Мазкур шарбатни тайёрлаш учун мевалар сиқилганидан кейин қўшимча иссиқ ишлов — пастеризация қилинади. Бунда эса мевалардаги катта миқдордаги витамин ва минераллар йўқ бўлади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар тайёр маҳсулотга жуда ҳам катта миқдорда шакар қўшади, бунинг оқибатида эса сақланиб қолган фойдалилик хусусияти ҳам камаяди.
Ширинликлар
30 ёшдан кейин ширинлик истеъмол қилишдан тийилиш керак, жуда ҳам егингиз келса ўз қўлингиз билан табиий маҳсулотлардан тайёрланг. Дўкон пештахталаридаги ширинликлар бир неча кун давомида туриши ва мазаси ўзгармаслиги учун қайта ишлаб тайёрланган сунъий ёғ, консервантлар, тасаввур қилиб бўлмас даражада катта миқдорда шакар қўшилади.
Микротўлқинли печда тайёрланадиган попкорн
Микротўлқинли печда тайёрланадиган пакетли попкорн вақтингизни олмаслиги мумкин, аммо ундаги трансёғлар организм учун зарар. Мазкур моддалар бош мия ҳужайралари учун зарарли ҳисобланади ва яллиғланишни келтириб чиқариши, шунингдек, саратон ривожланишига ҳам олиб келиши мумкин.
Фермер хўжалигининг балиқ маҳсулотлари
Дўконлардаги балиқларнинг 70 фоизи сунъий йўл билан етиштирилади. Агар уни етиштирадиган фермер хўжалиги, сифати назорат қилинадиган йирик балиқ етиштирадиган ферма бўлмаса, балиқнинг саломатликка зарар етказиш хавфи юқори. Аксарият балиқ етиштириш хўжаликларида балиқларни катталаштириш ва боқиш учун антибиотик ҳамда сифатсиз бўлган озуқа берилади. Баъзи фермерлар эса кўриниши харидорбоп бўлиши учун бўёқлардан ҳам фойдаланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи