07:00 / 06.11.2020
2 035

Сочларга зарар етказадиган 10 та ҳолат

Сочларга зарар етказадиган 10 та ҳолат
Фото: «Домашний очаг»
Агар қуйида келтирилган ҳолатлардан бирортасини ўзингизда кўрган бўлсангиз, демак, сочингиз анчадан буён зарарланиб келмоқда.

Сочларни тез-тез кестириб турмаслик
Жингалак ёки силлиқ сочларни ўстириш учун ҳам 2-3 ойда бир маротаба сартарошга ташриф буюриш керак. Сабаби сочлар озуқани фақатгина илдиз орқали олади (максимал даражада илдиздан 10 сантиметр узунликда). Сочнинг қолган қисми эса қуруқ ва жонсиз ҳисобланади. Вақт ўтиб бориши билан улар мўртлашиб кетади. Буни уларнинг электрлашиши, синиши ва соч турмагига тартибсиз кўриниш беришидан ҳам аниқлаш мумкин. Ҳар сафар сартарошга ташриф буюрганда уларни 2 сантиметрдан калталатиш тавсия этилади.

Сочларни бўяш
Уйда олиб борилган тажрибалар кўпинча даҳшатли оқибатларга олиб келади. Кўрсатмаларга амал қилмаган ҳолда сочларни бўяш ҳам зарарли оқибатларга олиб келиш мумкин. Масалан, сочларни бир қисмига ҳаддан ортиқ кўп бўёқ суриш, айрим жойлари умуман бўялмай қолиши ҳам сочлар кўринишига путур етказади. Натижада сочлар қуриши ва бош териси куйиши мумкин.

Тозаланмаган тароқдан фойдаланиш
Соч таралганидан сўнг тароқ тишлари орасида ўлик ҳужайралар йиғилиб боради. Улар ёғ безлари секрецияси ва соч турмаги тароқдаги ҳужайралар билан аралашиб, замбуруғ ва бактериялар кўпайишига шароит яратади. Шунинг учун ҳар сафар соч таралгандан сўнг тароқларни ювиб ташлаш тавсия этилади.

Ҳўл сочларни тараш ва турмаклаш
Сочлар ювилганда катта миқдордаги намликни ютади ва у оғирлиги билан тараш натижасида синиш ёки деформацияланиши мумкин. Шунингдек, иссиқ сув бош терисини иситади ва тешикларни кенгайтиради. Бу вақтда сочга турмак бериш соч толаларининг кўп тўкилишига олиб келади. Уларнинг ўрнини қайта тиклаш учун узоқ вақт сарфланади.

Сочларни тез-тез иссиқ сувда ювиш
Энг қизиғи, сочларни тез-тез қайноқ сувда ювиш уларни янада кўпроқ кирланишига сабаб бўлади. Чунки юқори ҳарорат ва бош терисининг ишқаланиши ёғ безларининг ишини рағбатлантиради. Мутахассислар сочларини табиий соғлиғи ва ёрқинлигини сақлаб қолиши учун ҳафтасига икки марта ювишни маслаҳат беради.

Сочлар учун кондиционердан фойдаланмаслик
Сочларни ювишда шампунь ва кондиционер таркибига алоҳида эътибор бериш лозим. Қуруқ сочларни ювгандан сўнг уларни турмаклаш қийин бўлиши мумкин. Шу сабабдан кондиционердан тўғри фойдаланиш бунга ёрдам беришади. Воситани соч илдизга эмас, соч узунлиги бўйлаб суриш сўнгра яхшилаб ювиб ташлаш тавсия этилади.

Сочларни илдиздан бошлаб тараш
Сочларни тез-тез тарамаслик керак – бу уларга зарар етказиши аниқ. Соч турмагини эрта тонгда тўғри шаклга келтириш ва кун давомида икки марта тузатиш кифоя. Шундай вақтда сочни илдиздан эмас, аста-секинлик билан учидан юқорига қараб тараш керак.

Йиллар давомида соч учун парвариш воситаларини ўзгартирмаслик
Агар соч парвариши учун ишлаб чиқарилган маҳсулотлар шунчаки маркетинг деб ҳисобланса, бу янглиш фикр бўлади. Чунки биргина соч толасининг ўзида турли хил ҳолатлар рўй беради. Улар учун, албатта, алоҳида парвариш воситаларидан фойдаланиш керак. Косметик воситаларни танлашда соч ҳолати ва турига алоҳида эътибор бериш керак.

Турмак учун қаттиқ соч йиғгичдан фойдаланиш
Соч толаларини бир жойга зичлаб йиғиш ортидан уларнинг озиқланишига йўл қўймаслик мумкин. Иложи борича сочларга қулай ва бўшроқ турадиган турмак бериш керак. Шунингдек, соч турмаги ўрнини тез-тез ўзгартириб туриш ҳам сочлар учун фойдали ҳисобланади.

Сочларни қуёшдан ҳимоя қилмаслик
Ультрабинафша нурлари терига зарар келтирганидек, сочларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Иссиқ фаслларда сочларни қуёш нуридан сақлашга кўпроқ эътибор қаратиш керак. Албатта, бунинг учун махсус бош кийимлардан фойдаланиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочларга зарар етказадиган 10 та ҳолат