Фото: «Домашний очаг»
Косметологларнинг маълум қилишича, эрта қариш аломатлари асосан юз терисида акс этади ва бу ўз вақтида пайқалса, ёш кўринишни узоқроқ сақлаб қолиш мумкин бўлади.
Доғ ва пигментларнинг пайдо бўлиши
Терининг эрта қаришига олиб келадиган асосий сабаблардан бири кўп вақтни қуёш нури остида ўтказиш ҳисобланади. Қуёшдаги ультрабинафша нурлари терига салбий таъсир қилади. Агар юзингизда тўқ доғлар бор эканини пайқасангиз, биринчи бўлиб қуёш нуридан ҳимояланинг, SPF кремлар, шунингдек, табиий оқартирадиган зардоблардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Қанчалик ажабланарли туюлмасин, мобил телефонни ҳам камроқ ишлатиш керак. Чунки айрим тадқиқотларда телефон экранидаги ҳаворанг нур ва пайдо бўладиган доғлар ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган.
Терининг қурий бошлаши
Ёш ўтиши билан тери намликни йўқотишни бошлайди. Ёшлигида терининг ёғли эканидан шикоят қилганлар бора-бора косметик восита харид қилганида қуруқ терига мўлжалланганини харид қилиши мумкин. Терининг қуришига ёшдан ташқари, қуёш нурлари, стресс, чекиш сабаб бўлиши ҳам мумкин. Агар сиз ҳам терингизда қуруқлик аломатларини пайқайдиган бўлсангиз, таркибида намлантирадиган моддалар — омега, кокос ёғи, керамид ва диметикон мавжуд бўлган крем ҳамда лосьон, ҳафтада бир маротаба тунда намлантирадиган ниқоблардан фойдаланинг. Унутманг, тери қанчалик яхши намлантирилса, қарилик билан курашиши шунча осон бўлади.
Тери тортишиши
Терининг ҳаддан ортиқ қаттиқ тозаланиши ҳам қаришга ва эрта ажин тушишига сабаб бўлади. Юзингизни қаттиқ ишқалаб ювгандан кейин тери тортишиши кузатиладиган бўлса, ювиш воситасини ўзгартирганингиз яхши. Юмшоқ кўпик ёки гелли воситаларни харид қилинг, улар терини тозалаш билан бирга, намлантириш хусусиятига ҳам эга.
Фото: «Домашний очаг»
Ҳорғин кўриниш
Тадқиқот натижаларига кўра, чарчаган ва ҳорғин кўриниш рационингизда шакар ҳаддан ортиқ кўплигини билдириши аниқланган. Галлюцинация жараёни, шакар молекулалари бошқа молекулалар билан бирикаётган вақтда оқсилларга салбий таъсир кўрсатади. Бу эса тери таранглигига жавоб берадиган коллаген ва эластин ишлаб чиқарилишига таъсир қилади.
Терининг қоғозга ўхшаб қолиши
Ҳали ёш бўлишингизга қарамай, терингиз қуруқ ва юпқа қоғоздек кўриниб қоладиган бўлса, бунга иккита сабаб бўлиши мумкин: биринчидан кальций етишмаслиги, иккинчидан терининг pH баланси ўзгарган бўлиши мумкин. Шу сабаб кальций миқдорини аниқлаштириб, шу билан бирга, таркибида коллагенлар фаоллигини тиклайдиган пробиотик бўлган намлантирадиган кремлардан фойдаланиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи