13:31 / 12.11.2020
3 743

Озишни истаганлар рационига киритиши мумкин бўлган паст калорияли ширинликлар

Озишни истаганлар рационига киритиши мумкин бўлган паст калорияли ширинликлар
Ширинликдан воз кеча олмайдиган, аммо вазн тўплашни истамайдиганлар учун рецептлар билан бўлишамиз.

Сабзили пирог

Фото: In Form35.ru
Сабзига йогурт қўшиб тайёрланадиган пирог нонушта учун айни муддао. Уни тайёрлаш учун сабзини қирғичдан чиқаринг. Идишга тухум чақинг, бир чимдим туз ва шакар қўшинг.

Фото: In Form35.ru
Ванилин, ун ва бодом уни ҳамда «разрихлитель» қўшинг. Аралашмага сабзи солинг. 45 дақиқа давомида 170 даража қизиган печда пиширинг.

Енгил ҳазм бўладиган пирог

Фото: In Form35.ru
Ушбу пирог осон тайёрланади. Бунинг учун 125 грамм йогурт, тухум, ёғ ва крахмал керак бўлади. Тайёрлаш учун суюқ маҳсулотлар: йогурт, тухум, ёғни қўшиб, санчқи билан аралаштиринг. Кейин эса шакар, крахмал, «разрихлитель» ва қирғичдан чиқарилган лимон пўстлоғини қўшинг. Махсус идишга солиб, 45 дақиқа давомида 170 даража қизиган печда пишириб олинг. Дастурхонга тортишдан аввал шакар кукуни билан безанг.

Нўхат унидан тайёрланадиган печенье

Фото: In Form35.ru
Ушбу ширинлик ёнғоқ ва кокос унига жигарранг шакар, ёғ, лимон ҳамда долчин қўшиб тайёрланади. Ушбу глютенсиз ширинлик веганлар ҳамда селиакия (глютинни кўтара олмаслик) билан касалланганлар учун ҳам айни муддао ҳисобланади. Уни тайёрлаш учун нўхат унини қизиган товада қовуриб олиш керак. Жигарранг шакар, фундук, қирғичдан чиқарилган лимон пўстлоғи ҳамда долчинни қўшиб, блендерда аралаштиринг.

Аралашмага сув, кокос уни ва ёғ қўшинг. Хамирни ўқлов билан ёйиб, турли шаклда печеньеларни кесиб олинг. Қандолат қоғози солинган патнис устига териб, 10 дақиқа давомида 180 даража қизиган печда пишириб олинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишни истаганлар рационига киритиши мумкин бўлган паст калорияли ширинликлар