Фото: «candoru.ru»
Harper’s Bazaar’нинг маълум қилишича, дунёнинг турли бурчагидаги мутахассислар ҳамда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватловчилар узоқ вақтдан буён шакарга қарши ҳақиқий уруш эълон қилган. Шунингдек, аксарият инсонлар унинг истеъмолини бутунлай тарк этган ва уни қайта рационга киритмасликка ҳам қарор қилган.
Албатта, шакарнинг тана учун фойдалари бор, баъзида эса ширинлик миқдорини организмнинг ўзи талаб қилади. Шакар борасида жиддий чекловлар эса овқатланиш режимини бузилиши ёки безовталикка олиб келиши мумкин. Шунинг учун шакарни меъёрида, жуда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш керак.
Маълумки, шакар табиий ва қўшимчали бўлиши мумкин. Табиий шакар мева, асал ва бошқа табиий ширинликларда бўлади. Қўшимчали шакар эса ширинликлар, пиширилган маҳсулотлар таркибидан жой олади. Мутахассислар оқ шакардан бутунлай воз кечиш ва у қўшилган маҳсулотлар истеъмолини камайтиришни тавсия этади.
Шунингдек, эрталаб қаҳвани асал билан ичиш, ширинликларни, масалан, хурмо билан алмаштириш яхшироқдир. Ширинлик жиҳатидан бу мевалар шоколаддан кам эмас, шунингдек, таркибида тола ва кўплаб фойдали элементлар мавжуд.
Статистик маълумотларга кўра, инсонлар ўртача ҳисобда бир кунлик шакар миқдорини икки бараварга ошириб юбормоқда. Бу нафақат ортиқча калория, балки вазн ортиши хавфи ва соғлиқ учун бир қатор нохуш оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу маҳсулот учун минимал қиймат йўқ, сабаби у бир неча егуликлар таркибида бўлиши мумкин. Шакар истеъмолининг энг юқори чегараси тахминан 25 граммни ташкил этади.
Агарда кунига истеъмол қилинадиган барча овқатларда калория меъёрида бўлса, қанча шакар истеъмол қилинса ҳам ортиқча вазн хавфи кутилмайди. Аммо ширинликларни меъёридан кўп истеъмол қилиш юрак, қон томирлар ва қандли диабет каби сурункали касалликларни ривожлантириб юбориши мумкин. Шунинг учун шакар қанча кам истеъмол қилинса, саломатлик учун шунча фойдали. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади