19:36 / 27.11.2020
3 573

Витаминларга бой меванинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари

Витаминларга бой меванинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари
Фото: «fishing-karavan.ru»
Анор юрак-қон томир тизимини соғлом сақлашда истеъмол қилинадиган мевалардан биридир. Унинг таркибидаги Б12 витамини қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, уларнинг эластиклигини оширади ва қизил қон таначалари ва гемоглобиннинг фаол синтезига ёрдам беради.

Шунингдек, анор меваси мия ва асаб тизимининг равон ишлаши учун ҳам муҳим ҳисобланади. Маълумки, гемоглобин пастлиги туфайли мия етарли миқдорда кислород олмайди, шунинг учун инсонда сурункали чарчоқ, хотира сусайиши ва диққатни жамлашда муаммолар пайдо бўлади.

Организм вирусли касалликларга жуда мойил бўлган вақтда анор мавсуми бошланади. Анор C витамини ва мевали кислоталарга бой бўлиб, улар организм ҳужайраларини зарарланишдан ҳимоя қилади. Иммунитетнинг энг асосий ҳимоячиси − иммуноглобулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Бундан ташқари, анор кучли антибактериал ва антисептик хусусиятларга эга, бу эса организмни бактериялардан ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.

Фото: Harper’s Bazaar
Анор шарбати турли хил мева – лимон, олма, шовул ва қаҳрабо кислоталари билан тўйинган. Улар организмда pH-мувозанатини тартибга солиш, токсинларни чиқариб ташлаш, организмни зарарсизлантиришни таъминлаш, овқат ҳазм қилишни рағбатлантириш ва модда алмашинув жараёнини яхшилашга хизмат қилади. Аммо ошқозон ўта сезувчан бўлса, у ҳолда анор шарбатини сув билан суюлтириб, сўнгра истеъмол қилиш керак. Акс ҳолда ундаги юқори кислоталилик бир қанча нохушликларга олиб келиши мумкин.

Анорнинг энг фойдали жиҳатидан яна бири − гўзаллик ва ёшликни сақлаб қолишга ёрдам беради. C витамини, мевали кислоталар ва тери ошловчи моддалар ҳисобига яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, қариш жараёнини секинлаштиради, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади ва терини ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Витаминларга бой меванинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари