date
views 4 353

Соч тўкилишига бутунлай барҳам бериш усули маълум қилинди

Соч тўкилишига бутунлай барҳам бериш усули маълум қилинди
Фото: Freepik
Сочнинг нормал ўсиши учун организмга кўп ҳолларда B12 витамини етишмайди. Бу ҳақда британиялик трихолог Филипп Кингсли маълумот берди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Мутахассиснинг айтишича, B12 асаб тизими фаолиятини яхшилайди, ДНК ишлаб чиқарилишида муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга қизил қон таначалари учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади ва уларга тўқималар ҳамда соч фолликулаларини кислород билан таъминлаш имконини беради.

Сочларга B12 етишмаганда сочлар етарли миқдорда кислород билан тўйинмайди ва бунинг оқибатида нормал ўсишдан тўхтайди ва тўкила бошлайди.

Ушбу витаминга бўлган етишмовчиликни махсус қўшимча ва бошқа маҳсулотлар истеъмоли орқали олса бўлади.
Товуқ гўшти, жигар, тухум, лосось, сут, соя сути, шунингдек бошоқли ўсимликлар ва хамиртуруш B12 витаминининг кони ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Соч тўкилишига бутунлай барҳам бериш усули маълум қилинди