08:26 / 02.01.2021
3 465

Кўриш қобилиятини яхшилайдиган витамин ва микроэлементлар

Кўриш қобилиятини яхшилайдиган витамин ва микроэлементлар
Фото: «Домашний Очаг»
Кўришнинг равшанлиги билан боғлиқ муаммолар бўлмайдиган бўлса, рационга ўзгартириш ва қўшимча витаминлар ичишни бошлаш керак. Бундан ташқари компьютер ва телефондан ортиқча фойдаланмаслик орада 15 дақиқа дам олишга одатланинг. Витаминли комплекслар ва биологик фаол қўшимчаларни бир йилда бир неча марта 2-3 ой танаффус билан қабул қилиш керак.

Кўриш қобилиятини яхшилайдиган витаминлар
Витаминлар ва биологик фаол қўшимчалар қуйидаги компонентларни ўз ичига олиши керак.

Ретинол (А витамин) – ушбу модданинг етишмаслиги кўриш қобилиятини сусайишига сабаб бўлади. Кўз ёши безларининг нормал фаолиятини таъминлайди, кўз касалликларининг олдини олади.
C витамини – кўз қон-томирларини мустаҳкамлайди, тўқималарни етарлича озиқланишини таъминлайди.
B гуруҳи витаминлари – кўзнинг моддалар алмашинувини яхшилайди ва кўриш импулсининг шаклланишига таъсир қилади.
Токоферол (кўз учун E витамини) – кўзни ультрабинафша нурлари ва бошқа зарарланишлардан сақлайдиган антиоксидант, мембранага ҳам ижобий таъсир қилади.

Каротиноидлар
Лютеинли, ликопин ва зеаксантинли кўз витаминларига эътибор қаратинг. Ушбу моддалар кўриш аппаратига ижобий таъсир кўрсатадиган кучли антиоксидант ҳисобланади.

Микроэлементлар (рух, мис, хром ва селен)
Ушбу микроэлементлар кўз тўқималарини янгиланишини тезлаштиради ва шунинг эвазига кўриш қобилияти яхшиланади. Шунингдек, қорағат ҳам кўриш қобилияти, тўқималар янгиланишига таъсир қилади. Кўз учун витамин танлаётганда турли комплекс ва БФҚ (биологик фаол қўшимчалар) таркибида қанча фаол моддалар борлигига эътибор қаратинг. Аксари машҳур воситалар таркибида муҳим компонентларнинг етарли эмаслиги сабаб таъсири унчалик бўлмаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўриш қобилиятини яхшилайдиган витамин ва микроэлементлар