13:35 / 04.01.2021
3 108

Қайси машғулот ёғларни югуришдан ҳам самаралироқ эритади?

Қайси машғулот ёғларни югуришдан ҳам самаралироқ эритади?
Фото: Freepik
Леди Гага, Ким Кардашьян ва бошқа машҳур мижозларга тренерлик қиладиган Харли Пастернакнинг айтишича, калорияни эритишнинг энг яхши усули юриш саналади.

Интенсив машқлар, масалан югурганда 1 дақиқа давомида калория эриши мумкин, аммо ушбу калориялар организмдаги ёғсиз тўқималардан ажралади. Гап шундаки, Кучли интенсив тренировкадан кейин кучлироқ овқатланишни исташ мумкин. Шу сабаб ҳам ортиқча вазндан қутилишни истовчиларга кўпроқ юриш тавсия қилинади. Ушбу жисмоний ҳаракат, ёғ захираларини эришига таъсир қилади.

«Залдан оч ҳолда чиққан одамлар глютенсиз булочка ва таркибида шакар бўлган шарбат олишга ошиқади. Қанча кўп ейилса, яна шунча кўп калория қайта йиғилади, алал-оқибат барча уринишлар бесамар кетади», — дейди Харли.

Тренер ушбу назарияни қуйидаги статистика билан асослайди: америкаликлар кунига ўртача 4100 қадам юради. Унчалик тўла бўлмаган мамлакат аҳолисининг юриш кўрсаткичи эса 10 минг қадамни ташкил қилади.

Овқатланиш бўйича мутахассис Жаклин Лондоннинг қайд қилишича, интенсив тренировка метаболизмнинг тезлашиши учун фойдали. Унинг қошимча қилишича, ёққанидан такрорлашни исталадиган ва мунтазам равишда шуғулланадиган тренировка мукаммал бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси машғулот ёғларни югуришдан ҳам самаралироқ эритади?