Фото: «Домашний очаг»
Бахтни сўз билан таърифлаш қийин, аммо уни ҳис этиш ва англаш мумкин. Бундан ташқари, бахт ҳар бир инсоннинг орзу-истакларида яшайди. Олимлар инсоният орасида мавжуд бахтнинг даражасини оширадиган кундалик фаолият ва одатлар рўйхатини аниқлади ва бу илмий жиҳатдан ҳам ўз тасдиғини топди. Бахтни яратиш, унинг кўламини кенгайтириш ҳар бир инсоннинг кундалик одатларига боғлиқ бўлиб қолар экан, демак, сиз ҳам ундан хабардор бўлинг.
Спорт билан шуғулланиш
Доимий равишда камида ҳафтасига 2,5 соат жисмоний машқлар билан шуғулланадиган одамлар кам фаол ҳаёт тарзига эга инсонларга қараганда 50 фоизга ўзини кўпроқ бахтли ҳис қилади. Спорт нафақат эндорфин ишлаб чиқаришга ёрдам беради, балки янги дўстлар орттиришга, кўпроқ мулоқот қилиш, шунингдек, очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш имконини ҳам беради. Шундай қилиб, янги йилдан спорт залига аъзо бўлиш вақти келди.
Концерт дастурларига бориш
Голдсмиц коллежи тадқиқотчилари концерт дастурларга ташриф буюриш кайфиятни ёга, ҳаттоки медитациядан 20 фоиз кўпроқ яхшилайди, деб ҳисоблайди. Жонли мусиқа – бу бахтни ҳис қилишнинг ажойиб усули бўлиб, уни мунтазам тинглаш ҳаёт фаровонлигини ва жисмоний чидамлиликни сезиларли даражада ошириши мумкин. Эҳтимол, ҳозир севимли санъаткорнинг концертига ёки операга чипта буюртма қилишнинг айни вақтидир.
Мусиқий асбоблар чалиш
Мусиқий асбобларни чала олиш юрак уришини меъёрлаштиради. Қон босимини пасайтиради ва яхши тасалли берувчи восита сифатида қўлланилади. Шунингдек, ижодкорлик ва янгилик яратишга имкон беради. Умуман олганда, хотиржам ва бахтли бўлиш учун куй чалиш самарали восита ҳисобланади.
Денгиз бўйида таътил
Денгиз бўйида яшаш бахт даражасини оширади. Бу олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасидан аён бўлди. Аммо ҳаммасидан воз кечиб, денгиз бўйида яшашга имкон бўлмаса, ҳеч бўлмаганда таътилни у ерда ўтказиш тавсия этилади.
Тартибга риоя қилиш
Кундалик тозалаш ишлари ҳеч кимни унчалик ҳам бахтли қила олмаслиги мумкин. Аммо Беркли университети олимларининг таъкидлашича, уйларни тартибга солиш ёки саранжом қилиш стресс даражасини пасайтиради, бахт миқдорини оширади ва депрессия хавфини камайтиради. Йил давомида икки маротаба жуда катта тозалаш ишларини олиб бориш нафақат чарчашнинг, балки бахтни ҳис қилишнинг яхши усули ҳисобланади.
Ёлғиз вақт ўтказиш
Кунига камида ярим соат ёлғиз қолиш – бу психологик саломатлик ва қулайликни сақлашга имкон берадиган зарур ҳолат. Бугунги тезкор ва стрессли дунёда кунлик меъёрни, албатта, ушбу йилда топишга уриниш керак.
Суратга тушиш
Суратга тушиш учун, табиийки, табассум қилиш керак. Калифорния университети тадқиқотчилари шуни аниқладики, табассум қилиб тушган суратлар ишонч ва бахтни ҳис этишга ёрдам беради. Шунинг учун тез-тез табассум қилиб суратга тушиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди