Фото: Harper’s Bazaar
Оқсил, витамин, минерал ва фойдали ёғларга бой бўлган тухум деярли барча фойдали маҳсулотлар рўйхатидан ўрин олади. Аммо парҳезшуносларнинг маълум қилишича, нотўғри пиширилган тухум организмга жиддий зарар етказиши мумкин.
Тухумнинг фойдали бўлишига бир неча омиллар таъсир кўрсатади. Масалан, сув ёки печда узоқ вақт давомида пишириш унинг таркибидаги аминокислоталарнинг организмга яхши сингишига ёрдам беради. Шу билан бирга, узоқ тайёрлаш жараёнида таркибидаги бошқа фойдали моддалар парчаланиб кетиши мумкин.
Узоқ қайнатилганда, қовурилганда ёки печда пиширилганда тухумдаги витамин, минерал ва антиоксидантлар 12 фоиздан 61 фоизгача парчаланади. Шу сабаб ҳам тухумни баланд оловда тез муддат ичида пишириш керак. Аммо бунда холестериннинг интенсив оксидланиши оқибатида юрак қон-томир тизимига зарар етиши мумкин.
Мутахассислар тухумни икки томони билан қовуришни ҳамда тухумли пашот тайёрлашни тавсия қилади. Ушбу оддий усуллар юқори даражадаги ҳарорат ва узоқ термик ишловни талаб этмагани сабаб ҳам фойдали. Омлет ейишни ёқтирадиганларга эса сут, қаймоқ ва бошқа сут маҳсулотлари қўшмаслик тавсия қилинади.
Бунинг ўрнига тайёрланиш жараёнида йўқотилган витамин ва антиоксидантлар ўрнини босиш хусусиятига эга сабзавотлардан фойдаланган яхши. Тухумни қуруқ товада ёки ёғда (зайтун, кокос ёғи) пиширинг. Ушбу ёғлар оксидланмагани сабаб юракка ортиқча зўриқиш бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди