16:30 / 24.01.2021
2 313

Биз ўз танамизга қандай таъсир кўрсата оламиз?

Биз ўз танамизга қандай таъсир кўрсата оламиз?
1. Сен мени қандай тасаввур қилаётган бўлсанг, мен шундайман, дейди танамиз бизга. Илтимос, мени чиройли деб тасаввур қилгин, мен шундай бўламан дейди танамиз.

2. Сен касалликлар ҳақида ўйлаганингда ва мендан шу касалликларни қидирганингда, мен сенинг ўйларингга мослашишимга тўғри келади (СЕН НИМАНИ ЎЙЛАСАНГ ШУНИ БЕРАМАН ДЕЙДИ ТАНАНГИЗ) ва шу касалликлар билан касалланишни бошлайман деяпти танангиз.

3. Сенда НЕГАТИВ ҳолатни, эмоцияларни қўзғатувчи хаёлларга кўп вақт ажратсанг, мен ҳам касал бўла бошлайман, чунки қимматбаҳо ҳаётий куч мана шу салбий хаёлларга кетиб қолади дейди танангиз.

4. Сен ҚУВОНЧ ўйғотувчи хаёлларга берилсанг, мен ҳам яшнаб кетаман ва кўз ўнгингда ёшараман дейди танангиз.

5. Менинг имкониятларим ва захираларим жуда кўп, сен фақатгина менга ИШОН, мен қайта ишлашга, сарф бўлган аъзоларни тиклашга қодирман. Мен ҳаттоки шифокорларинг тузалмайдиган касал деб ташхис қўйганда ҳам тузалиб кетишим мумкин, фақатгина сен менга ўзингни ишончинг ва истагинг билан ёрдам бергин.

6. Мен шундай яратилганманки, минг йилдан ортиқ фаолият кўрсатишим мумкин, лекин нимага сен 35-40 ёшингдан қарилик ҳақида ўйлайсан?
Сен ўзингни қарилик ҳақидаги хаёлларинг билан мени қаритасан, чунки сизларнинг жамиятингизда ёш - бу ҳаёт чегараси.

7. Бирон нарса емоқчи бўлганингда жуда бўлмаганда гоҳида мендан ҳам сўра, менга нима керак экан. Сен мени эшитишни ўргансанг, мен ҳар доим сенга жавоб бераман. Бу иккаламизга ҳам фойда бўлади.

8. Яна бир бора ГЎЗАЛЛИК ҳақида гапирмоқчиман. Менга ҳадеб турли туман таблеткалар-у, селиконлар, ботокслар-у, акриллар, геллар-у турли туман нарсаларни тиқиштираверма. Шуларсиз ҳам мен чиройли бўла оламан, менга фақатгина ёрдам бериб юбор, мен мамнуният билан сен ўйлаган қоматга эга бўламан.

9. Мен жудаям тоза ҳавода сайр қилишни, сузишни, югуришни, рақсга тушишни яхши кўраман. Массаж ва сенга хурсандчилик келтирадиган машғулотлар ҳам ёқади. Куни билан телевизор, компьютер олдида ўтириш унчалик ёқмайди.

10. Мен сенга жуда ишонаман, агарда бир бурда торт еб, сен семираман деб ўйласанг, мен сени фикринг билан семираман.

11. Мен сени жуда яхши кўраман. Сендан доимо менга нисбатан раҳматлар ва миннатдорлик сўзларини эшитгим келади. Лекин сен бундай қилмасанг ҳам, мен шак-шубҳасиз сени барибир яхши кўраман.

Мен сенинг ТАНАНГМАН, сенинг БОРЛИГИНГ. Ва Сен бор дунёнинг бир қисмисан.

Шундай эканлигига ШУКР! Мени эшитганинг учун РАҲМАТ!

РАҲМАТ Сенга, Сен истаганинг учун Мен борман! Сен мени қандай кўринишда бўлишимни хоҳлаган бўлсанг, мен шундайман дейди ТАНАНГИЗ.

Шундай экан азизларим у́з танамизга салбий фикрларни жойлаштирмасликка ҳаракат қилайлик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Биз ўз танамизга қандай таъсир кўрсата оламиз?