Фото: Freepik
Юз ва терида муаммолар пайдо бўлиши, ҳуснбузар тошишига рациондан ўрин олган турли маҳсулотлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Дерматологлар улардан тийилиш ва тўғри овқатланиш орқали кўнгилдагидек кўринишга эга бўлиш мумкинлигини таъкидлайди.
Сут
Сутда терининг гормонал рецепторларига таъсир қиладиган ва юзда турли муаммолар акс этишига сабаб бўладиган андроген гормонлар мавжуд. Шу сабаб ҳам кўп сут ичишдан тийилиш керак.
Пишлоқ
Мазали ва фойдали пишлоқ ҳам бошқа сут маҳсулотлари каби тери аҳволига салбий таъсир қилиши мумкин.
Қаҳва
Таркибида кофеин бўлган қаҳва организмни сувсизланиши ва кўп пешоб ажралишига сабаб бўлади. Кофеинга сезувчанлиги юқори ҳамда терисида муаммо кузатиладиган кишилар қаҳвадан тийилгани яхши. Қаҳвасеварларга эса ушбу ичимликни бир стакан сув билан бирга ичиш тавсия қилинади.
Колбаса ва сосиска
Натрийга бой бўлгани сабаб сосиска ва колбаса истеъмоли организмда сув ушланиб туришига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса кўз остида ҳалқалар пайдо бўлиши ва юз шишига олиб келади.
Ширинликлар
Булочка, пончик ва бошқа ширинликларни доимий истеъмол қилиш ҳам терига ёқмаслиги аниқ. Таркибида шакар кўп экани сабаб бундай маҳсулотлар терини эрта қаришига олиб келади. Ширинликлар ўрнига альтернатив сифатида эса таркибида какао миқдори кўп бўлган шоколад, шакар қўшилмаган ва мевалар қўшиб тайёрланган печенье истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Картошка фри
Чипс мазали экани ҳақиқат, лекин трансёғлар нафақат тери ва кўринишга, балки саломатликка ҳам зарар етказишини ёддан чиқармаслик керак.
Спиртли ичимликлар
Спиртли ичимликлар ҳам худди қаҳва сингари терини қуритиб, яллиғланишларни келтириб чиқариши, шунингдек, эрта қаришга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди