Фото: Getty Images
Ким ҳам қалин қош ва киприкларга эга бўлишни хоҳламайди дейсиз? Ҳозирда бу муаммо эмас. Косметолог муолажаларисиз қош ва киприкларни қалинлаштирувчи усуллар ҳақида маълумот берамиз.
Косметик ёғлар
Канакунжут, чакамуғ, бодом, кокос ёки зайтун мойлари соч ўстиришда ва қалин қилишда жуда яхши самара беради. Бу ёғларни фақат сочларга эмас, балки қош ва кирпикларингизга ҳам суртишингиз мумкин. Бунинг учун қулоқ тозалагич ёки махсус чўткадан фойдаланинг.
Балиқ мойи
Ушбу маҳсулот косметик мақсадларда ҳам тез-тез ишлатилади. Киприк ва қошларни қалинлаштириш учун балиқ мойидан фойдаланишингиз мумкин. Бироқ унинг ўзига хос ҳидга эга эканлиги, баъзан эса аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутманг.
Қошларни массаж қилиш ва тараш
Қошларни массаж қилиш ва тараш натижасида қон айланиши яхшиланади, яъни қош илдизи мустаҳкамланади ва интенсив равишда ўсишни бошлайди. Ушбу муолажаларни амалга оширишда махсус крем ёки фаоллаштирувчи зардобдан фойдаланиш натижани янада яхшилайди.
Пудра ва тушь ёрдамида
Бундай усул билан киприклар фақат ташқи кўринишидангина қалин кўринади. Шунчаки, туш суртишдан аввал киприкларингизга пудра теккизиб чиқинг. Максимал натижага эришиш учун косметик воситани 10-15 дақиқа оралиғида икки қават қилиб суртинг.
Қалам ва тендан фойдаланиш
Қалам ёки тен ёрдамида қошларнинг ўсиш йўналиши бўйлаб бир текисда чизиб чиқинг. Табиий кўриниши учун қошингизнинг асл рангидан тўқлаштириб юбормасликка ҳаракат қилинг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Бир гуруҳ фуқаролар хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлгани аниқланди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди