18:55 / 01.03.2021
3 692

Оёқни урмаслиги учун пойабзал танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Оёқни урмаслиги учун пойабзал танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Фото: Cosmopolitan
Оёқнинг уриши, қадоқ бўлиши нотўғри танланган оёқ кийим билан ҳам боғлиқ бўлади. Кўпчилик пойабзални кўринишига учиб, унинг матоси, сифати ва қулайлигига эътибор бермайди. Ундан фойдаланиш давомида эса саломатлик билан боғлиқ турли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Кўп пиёда юриладиган ерларга қулай, спорт услубидаги моделларни кийиш, пошнали вариантларни диққат билан танлаш керак.

Пошна
Босоножка, туфли ва исталган бошқа пошнали пойабзалнинг мустаҳкамини танланг. Пошна қанча баланд бўлса, оёқлар ва бел шунча кўп зўриқади. Оқибатда гавдани тик тутиш ҳамда қадам ташлашда муаммолар кузатилади. Бундан кейин эса оёқ кийим танлаш яна ҳам мушкулроқ бўлади.

Орқа қисми
Балетка, лоферларни табиий матодан тикилган, товонни маҳкам ушлаб турадиган ва юрганда ноқулайлик келтириб чиқармайдиганидан танлаш керак. Оёқни урмаслиги учун эса пойабзалнинг ушбу қисмига болалар креми ва совун суртинг.

Патак
Оёқ кийим патаги муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам унинг қандай матодан тайёрланганига эътибор қаратиш муҳим саналади. Иложи борича антибактериал ва намликни шимувчи патаги бор вариантларни танланг ҳамда уларни алмаштириш муддати 6 ойдан кўп бўлмаслигига эътибор қаратинг.

Оёқ кафт қисмининг кенглиги
«Подём»и бор кишиларга кенгроқ пойабзалларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Буни аниқлаш учун оёғингизни намлаб, оқ қоғоз устига қўйинг. Оёғингиздан катта из қолган бўлса, оёғингиз ясси, агар оёқнинг товони ва уч қисми орасидаги фарқ катта бўлса, «подём»ингиз бор. Унча катта бўлмаса, ҳаммаси жойида.

Ўлчам
Оёқ кийимни оёқлар ўлчамига муносибини танлаш жуда ҳам муҳим саналади. Пойабзал сизга катта ҳам, кичик ҳам бўлмаслиги, юрганда қулай ва ҳаракатланиш осон бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оёқни урмаслиги учун пойабзал танлашда нималарга эътибор бериш керак?