10:14 / 03.03.2021
2 408

Нонуштага нима ейиш ва емаслик керак?

Нонуштага нима ейиш ва емаслик керак?
Фото: Freepik
Кун давомида кайфият аъло, кучга тўла ва соғлом бўлиши учун тонгни фойдали нонушта билан бошлаш керак. Таом ёки егулик клетчаткага бой, транс-ёғлар, зарарли углевод ва шакар миқдори кам бўлган маҳсулотлардан тайёрланган бўлса айни муддао.

Қайта ишланган сули ёрмасидан бўтқа
Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқанинг бутун ва кўп қайта ишланмаган ёрмадан тайёрлангани фойдали ҳисобланади. Агар 100 грамм сули ёрмасида клетчатка 3 граммдан кам бўладиган бўлса, бундай ёрмани харид қилмаганингиз яхши.

Вафли ва тостлар
Мураббо ва асалли вафли ва пишлоқ ҳамда сариёғ суртилган тостлар осон сингадиган углеводларнинг кони ҳисобланади. Бунинг ҳисобига қондаги қанд миқдори кескин кўтарилади.

Бошоқли батончалар
Агар ўз қўлингиз билан тайёрламаган бўлсангиз, бундай батончаларни нонуштага истеъмол қилмаганингиз яхши. Гап шундаки, аксарият ҳолларда ушбу маҳсулот шакарли сироп, қайта ишланган бошоқлар ҳамда шоколадли глазурнинг умумлашмасидан тайёрланади. Осон сингадиган углевод ҳамда шакар эса организмга фойда келтирмаслиги аниқ.

Ёғсиз йогурт
Таркибида кальций бисёр бўлган ва шакар бўлмаган йогурт, кунни бошлаш учун энг яхши вариант. Фақат бунинг учун ушбу маҳсулот ёғли сутдан тайёрланган бўлиши керак. Сут ёғи саломатлик учун жуда ҳам фойдали саналади ва кишининг озишига ёрдам беради. Шу сабаб нонуштага ҳеч иккиланмасдан барра мева ва ёнғоқлар қўшилган ёғли йогурт истеъмол қилинг.

Бир финжон қаҳва
Сироп, шакар қўшилган қаҳва нонушта ўрнини боса олмайди, аммо шу билан бирга қон босими ва қондаги қанд миқдори кўтарилишига сабаб бўладиган ичимлик ҳисобланади. Яхшиси оч қоринга бундай ширин ичимлик истеъмол қилмаслик керак.

Пончиклар
Иложи борича пончикларни нонуштага қўшимча сифатида истеъмол қилгандан тийилган яхши. Унинг ўзи билан нонушта қилишдан эса буткул воз кечиш керак. Зарарли углевод, шакар ва транс-ёғларни ичига олгани сабаб ҳам ушбу ширинлик истеъмолидан кейин организмда турли муаммолар кузатилиши мумкин.

Сосиска ва колбаса
Нонуштага қовурилган тухум истеъмол қилишингиз мумкин, аммо унга колбаса ёки сосиска қўшиш асло тавсия қилинмайди. Гап шундаки, ҳар гал ушбу қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қилгандан кейин ошқозон ёки ичаклар саратони, шунингдек, қандли диабет ва юрак қон-томир касалликларининг келиб чиқиш хавфи ортиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нонуштага нима ейиш ва емаслик керак?