Фото: Pinterest
Анъанавий равишда нонушта куннинг энг муҳим таоми ҳисобланади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки нонушта туфайли организмда ҳазм қилиш жараёни иш бошлайди. Шунинг учун ҳам иложи борича нонуштадан максимал даражада фойда олиш керак.
Тўғри нонушта қилиш кун давомида очликни назорат қилишга ва ҳатто озишга ҳам ёрдам беради. Агар эрта тонгдан витаминга бой маҳсулотлар истеъмол қилинса, максимал фойда келтирадиган нонушта қайси вақтга тўғри келади?
Идеал нонушта кечки овқатдан камида 10—12 соат ўтиб, истеъмол қилиниши керак, яъни 20:00 да кечки овқат тановул қилинса, эртаси кунги нонушта учун энг қулай вақт соат 08:00 ҳисобланади. Шунингдек, нонушта учун энг мақбул вақт соат 07:00 ва 09:00 оралиғидир. Ёки уйғонгандан кейинги икки соат ҳисобланади. Бундай тизим овқат ҳазм қилиш тизимини бошқаришга ва қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.
Соат 6 да уйғонадиган инсонлар одатдан тонгда нонушта қилишни хоҳламайди. Лекин соат 12 га яқинлашгач, организм оч қолганини ҳис қилиши мумкин. Шунинг учун тўлиқ нонушта бўлмаса-да, бироз енгил егулик татиб кўриш ҳам мумкин. Акс ҳолда очлик туфайли бош оғриғи кузатилади.
Мутахассислар одатда нонуштага оқсилга бой маҳсулотлар истеъмол қилишни тавсия этади. Биринчидан, у бутун кун давомида танани мукаммал даражада тўйдиради. Иккинчидан, вазн камайтириш учун самаралидир. Угелводларни ҳам рациондан бутунлай чиқариб бўлмайди. Чунки у танани зарур энергия билан таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди