Фото: Freepik
Саломатлик меъёрда бўлиши учун монотўйинган ёғларни ўз ичига оладиган ёнғоқ, ўсимлик ёғи ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш муҳим саналади. Аммо вазн ортмаслиги ва турли касалликлар кузатилмаслиги учун трансёғлардан тийилиш керак. Тадқиқотларда аниқланишича, трансёғларга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш киши умрини 5 йилга қисқартиради. Умрингиз узоқ бўлиши ҳамда соғлом бўлишни истасангиз, ҳар бир маҳсулоттаркибини диққат билан ўрганинг, таомномага эътиборли бўлинг.
Хотира ва диққат билан боғлиқ муаммо
Тадқиқотларда когнитив қобилият ва рацион ўртасида алоқадорлик борлиги аниқлаган. Таомномангизда носоғлом ёғлар қанча кўп бўладиган бўлса, хотира ҳам ёмон: маълумотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва диққат қилиш шунчалик қийин бўлади. Қолаверса, ёшлигида трансёғларни меъёридан ортиқ истеъмол қилган кишиларнинг кексайганида деменсияга чалиниш хавфи шунча юқори бўлади.
Жиғилдон қайнаши
Ушбу ёқимсиз ҳолат сизда тез-тез такрорланиб турадиган бўлса, кундалик таомномани эътибор билан кўздан кечириш керак. Гап шундаки, трансёғларни парчалаш учун ошқозон кўпроқ ишлаши ва кўпроқ суюқлик ажратишига тўғри келади. Шунинг ҳисобига эртаси куни ёки кўп ўтмай, жиғилдон қайнаши кузатилади.
Ошқозонда муаммо
Худди шунинг сингари трансёғларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ошқозон ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади. Ошқозон бундай зарарли таомни ҳазм қилишга қийналади ва уни организмдан чиқариб юборишни афзал билади.
Холестерин миқдорининг ошиши
Йилда бир марта холестерин миқдорини ўлчатиб туринг. Агар кўрсаткич меъёрдан юқори бўладиган бўлса, парҳез қилишга киришинг. Унутманг, 11-13 грамм тўйинган ёғ, 2000 калория кунлик меъёр саналади. Аммо қанча кам бўлса, шунча яхши.
Тушунарсиз вазн ортиши
Тўйинган ва тўйинмаган ёғлардан тайёрланган ширинлик ёки егулик ортиқча вазн ортишига олиб келади. Трансёғлар эса бу жараённи янада жадаллаштиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди