Фото: «Pro-artlife.ru»
Aгар одамда доимий бош оғриғи бўлса, бунга кўпинча мигрень айбдор бўлади. Статистик маълумотларга кўра, катта ёшли аҳолининг тахминан 10-14 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Қуйида бош оғриғи келиб чиқиш сабаблари ва даволаш усуллари ҳақида танишасиз.
Неврологик касалликлар бир ёки икки томонлама бош оғриғи хуружлари билан ифодаланади. Мигрень келиб чиқиш сабаблари ҳали-ҳануз ўрганилмоқда, гарчи биринчи аломатлар шумерлар цивилизацияси давридан бери маълум бўлса-да. Бугунги кунга келиб, олимлар мигреннинг насл суришини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Aсосан мигрень ақлий ва эмоционал зўриқишдан сўнг, уйқу бузилиши ва гормонал фондаги ўзгаришлар туфайли юзага келади. Қаҳва, шоколад, пишлоқ, цитрус мевалар ва дудланган маҳсулот таркибидаги тирамин мавжуд бўлиб, у мигренда оғриқлар ривожланишига олиб келади. Мигрень ва алкоголь ўзаро чамбарчас боғлиқ.
Мигренни ташқи белгилар ҳам қўзғатиши мумкин. Масалан, ўткир ҳидлар, ёрқин чироқлар, баланд товушлар, босимнинг ўзгариши.
Бош оғриғи гормонал фон билан боғлиқ бўлганлиги сабабли аёлларда мигрень овуляция, ПМС ёки ҳайз пайтида ўзини намоён қилади. Баъзи ҳолларда гормонал контрацептивлар менструаль мигрендан халос бўлишга ёрдам беради. Бироқ ҳомиладорлик ва менопауза даврида ушбу усуллар ёрдам бермайди.
Мигрень илк аломатлари пайдо бўлганда деразалари очилган ва жимжит хонада ётиш керак. Оғриқни массаж, совуқ компресс ёки контраст душ ёрдамида енгиллаштириш мумкин.
Мигренда оғриқ синдромини даволаш оғриқнинг бемор кундалик ҳаётига қандай таъсир қилишига қараб амалга оширилади. Aгар мигренни қўлбола воситалар ёрдамида енгиб ўтиш мумкин бўлса, оғриқ қолдирувчи воситалар ёки ностероид яллиғланишга қарши дориларни қабул қилиш орқали самарали натижаларга эришиш мумкин.
Яшашга халақит берадиган мигреннинг оғир босқичларида оғриқни енгиллаштириш учун аралаш ёндашувни белгилаб берадиган шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу билан мигрендан халос бўлишнинг имкони йўқ. Aммо шифокор томонидан танланган схема хуружларнинг частотаси, яққоллиги ва кучлилигини камайтиришга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди