16:44 / 18.03.2021
2 422

Соғлиққа зарар етказадиган 8 та «фойдали» гигиеник одат

Соғлиққа зарар етказадиган 8 та «фойдали» гигиеник одат
Фото: Pinterest
Юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг содда ва самарали усули ҳанузгача гигиена ҳисобланади. Кўчадан кирганда, овқатланишдан аввал қўлларни ювиш, тишларни кунига икки маҳал тозалаш, мева ва сабзавотларни ювилган ҳолда истеъмол қилиш − барча маслаҳатлар чиндан ҳам фойдали бўлиб, саломатликни асрашда ёрдам беради. Аммо уларнинг орасида шундай гигиеник одатлар борки, улар соғлиқ ҳамда ҳаёт учун ҳам зарарли бўлиши мумкин.

Қулоқларни пахтали таёқча билан тозалаш
Қулоқ инфекцияси, парданинг шикастланиши, эшитиш қобилиятини йўқотиш − буларнинг барчаси қулоқларни пахтали таёқча билан тозалаш натижаси бўлиши мумкин. Масалан, қулоқдаги суюқлик юқумли касалликларга қарши табиий ҳимоя воситаси ҳисобланади. Ундан батамом маҳрум бўлмаслик керак. Иккинчидан, ҳатто пахта ҳам нозик қулоқ каналига шикаст етказиши мумкин. Шунинг учун бу каби воситадан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Ҳаммомни хушбўйлантирувчи воситадан фойдаланиш
Айнан ушбу восита терида қизариш, тирналиш ёки инфекцияларни пайдо қилади. Сабаби шундаки, хушбўйлантирувчи воситалар таркибида тери шиллиқ қаватини безовта қиладиган кучли моддалар мавжуд. Бу эса соғлиқда бир қанча муаммоларни пайдо қилади.

Қўл тозалаш воситасини ишлатиш
Кун давомида қўлни ювиш имконияти бўлмайди. Бу ҳолда тез-тез дезинфекцияловчи воситалар ёрдам бериши мумкин. Аммо уларни меъёридан ортиқ ишлатиш ҳам зарарли бўлиб, тери юзасида бактерияга нисбатан заифлик кучайиши мумкин. Дезинфекция воситаларидан фақат ўта ёмон ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.

Қуритгичдан фойдаланиш
Иложи бўлса, қоғоз ва матоли сочиқлардан фойдаланиш керак. Автоматик қўл қуритгичдан имкон қадар фойдаланмаслик зарур. Ўтказилган тадқиқотлар шуни исботладики, кучли ҳаво оқими нафас олиш йўлида бактерияларни тарқатиши ва саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин.

Узоқ вақт иссиқ душ қабул қилиш
Иссиқ ёки узоқ: иккисидан бирини танлаш лозим. Узоқ муддатли иссиқ душ терини қуритади. Шунингдек, терини ҳимоя қиладиган ва юқумли касалликларнинг кириб келишини олдини оладиган табиий ёғ қатламини ювиб юборади. Шунинг учун душ қабул қилиш учун узоқ вақт сарфламаслик лозим, айниқса, эрталаб.

Ҳар куни сочларни ювиш
Сочлар қанча тез ювилса, шунча қуруқ ва мўртлашади. Сув ҳам бошнинг табиий тери қатламини йўқ қилади. Кейинчалик сочлар учун кондиционер, махсус ниқоб ва витаминлар ҳам уни қайта тиклай олмайди.

Терини ортиқча намлаш
Қуруқ тери эгалари тез-тез намлантирувчи кремлардан фойдаланади. Аммо ушбу жараён меъёридан кўп такрорланса, тери ўзи табиий ишлаб чиқарувчи намликни камайтиради. Натижада тери аввалгига қараганда кўпроқ қурийди.

Овқатланишдан сўнг дарҳол тишларни тозалаш
Тишларни камида овқатлангандан ярим соат ўтиб, тозалаш мумкин. Акс ҳолда бу билан тишларнинг эмалига зарар етиши, шубҳасиз. Таомлар таркибидаги лимон кислотаси тиш пастаси билан реакцияга кириши натижасида кутилмаган муаммоларни келтириб чиқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлиққа зарар етказадиган 8 та «фойдали» гигиеник одат