07:30 / 22.03.2021
2 070

Қуруқ юз терисини майинлашишига ёрдам берувчи кундалик одатлар

Қуруқ юз терисини майинлашишига ёрдам берувчи кундалик одатлар
Қуруқ тери аёллар орасида энг кўп учрайдиган, юзга эрта ажин тушишига сабаб бўладиган муаммолардан бири ҳисобланади. Уни бартараф қилиш учун терини мунтазам равишда парвариш қилиш ва намлантириб туриш керак.

Скраблардан ҳаддан ортиқ фойдаланманг
Скраб ёки пилингни канда қилмаслик қуриган теридан қутулишга ёрдам бермайди, аксинча уни янада кўп жароҳатлаб, қуритади ва яллиғланишига сабаб бўлади. Мутахассислар шу сабаб ҳам ушбу косметик воситалардан ҳафтада икки мартадан кўп фойдаланмасликни тавсия қилади. Бу самарали эксфолиация ва тери хавфсизлиги учун етарли.

Таркибида сулфат бўлмаган макияж тозалайдиган воситадан фойдаланинг
Нафақат шампунь, балки юзни тозалайдиган бошқа воситалар таркибида ҳам сулфат бўлиши мумкин. Sodium laureth sulfate (ёки SLS) — самарали аммо зарарли тозалаш хусусиятига эга компонент ҳисобланади. У нафақат юздаги макияж қолдиқлари ва кирларни, балки терининг ҳимоя қатламини ҳам тозалаб юбориши мумкин. Шу сабаб ҳам харид қилишдан аввал бундай воситалар таркибини диққат билан ўқиб чиқинг.

Кетма-кетликка риоя қилинг
Юзни махсус восита билан тозалагандан кейин тонердан фойдаланишни унутманг. Тозалайдиган воситалар терини қуритиб юборгани сабаб ҳам бир зумда терида сувсизланиш жараёни ва қуриш кузатилиши мумкин. Аввалига тозаланг, кейин тонер, ундан сўнг эса намлантирадиган крем суртинг. Тонерни бироз нам терига суртган яхши, бу терида намлик сақланиб янада ялтираб туришига ҳисса қўшади.

Тунги кремдан фойдаланишни унутманг
Кўпчилик тери «нафас олиши» учун тунги крем суртмасликни афзал билади, аслида эса сифатли ва таркибида ишончли бўладиган бўлса, бундай крем терини «нафас олиш»дан маҳрум қилмайди, аксинча унинг қуришининг олдини олади. Таркиби ва вазифаси турли экани сабаб ҳам кундузги кремдан фойдаланиш ҳам тавсия қилинмайди.

SPF крем суртишни ёддан чиқарманг
Қуёшнинг ультрабинафша нурлари терини қуритиб, зарар етказади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, қариш жараёнини тезлаштириб юзга доғ тушишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, майда ёриқлар пайдо бўлиб, яллиғланиш жараёнини келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу сабабдан ҳам ҳатто қиш кунларида ҳам SPF кремлардан фойдаланишни канда қилмаслик керак. Суртилгани унчалик билинмагани ҳамда самарали экани сабаб ҳам қуёш нуридан ҳимоя қилувчи флюидлардан фойдаланинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қуруқ юз терисини майинлашишига ёрдам берувчи кундалик одатлар