Фото: Harper’s Bazaar
Углевод, клетчатка, антиоксидант, витамин, калий, шунингдек, кальций ва темирнинг кони ҳисобланган гулкарамни истеъмол қилиш учун сабаблар ва уни тўғри тайёрлаш усули ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Қандай фойдаси бор?
Яллиғланиш жараёнларини тўхтатади
Гулкарам таркибидаги антиоксидантлар ҳужайра деворларини мустаҳкамлаб, уни шикастланишлардан сақлаш билан бирга, оксидланиш жараёнларини ҳам олдини олади. Бу иммунитетни сустлашиши ва сурункали касалликлар келиб чиқиш хавфини камайтиради.
Артериал қон босимни назорат қилади
Гулкарам таркибидаги сульфорафан, қон босимини меъёрлаштириб, юрак қон-томир касалликларини олдини олади.
Суякларни мустаҳкамлайди
Суякларнинг мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган К витаминига бой ушбу маҳсулот қон қуйилиши ҳамда қон томирларни эластиклигини яхшилайди.
Иммунитетни мустаҳкамлайди
Гулкарамнинг бир порциясида C витаминининг кунлик меъёри мужассам бўлади. Ушбу витамин организмни вирусларга чидамлилигини оширади, яллиғланиш жараёнларини олдини олиб, организмда антитаначалар ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.
Вазн камайишига ҳисса қўшади
Аксарият сабзавотлар сингари углеводнинг кони саналган гулкарам клетчатка ва витаминларга бой экани сабаб ҳам вазн ташламоқчи бўлганлар учун айни муддао саналади. Айнан шу сабаб ҳам парҳезшунослар калорияси кам бўлган мазкур маҳсулотни канда қилмасликни, макарон ва гуруч ўрнига истеъмол қилишни тавсия қилади.
Қандай тайёрлаш керак?
Гулкарамдан пюре тайёрлаш мумкин. Бунинг учун унга мурч ва зираворлар, шунингдек, зайтун ёғи қўшиб буғда димлаб пишириш керак.
Пюрени унча ёқтирмайдиган бўлсангиз, гулкарамни бир-икки қошиқ ўсимлик ёки зайтун ёғида қовуринг. Устини кўкатлар билан безанг. Гликемик кўрсаткичи паст бўлгани учун ҳам бундай таом кечки овқат учун айни муддао бўлади.
Бундан ташқари гулкарамдан пицсанинг хамирини ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун уни пюре ҳолига келтириб, туз ва тухум қўшинг. 6-8 дақиқага печга қўйинг. Устидан исталган начинка солинг ва яна 20 дақиқа пишириб олинг. Қолаверса, сабзавотли смузи учун ҳам гулкарамдан яхшиси бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди