21:43 / 16.04.2021
2 806

Қандай ичимликлар озишга ёрдам беради?


Фото: Freepik
Тўғри овқатланиш, жисмоний фаол бўлиш билан вазн ташлашга эришиш мумкин. Қуйидаги ичимликлар эса ушбу жараённинг тезлашиши ва натижа тезроқ сезилишига ҳисса қўшади.

Сабзавотли шарбатлар
Сарвқомат ва соғлом бўлишга ҳиссаси катта бўлган шарбатлар организмнинг табиий детоксикация жараёнига ёрдам беради. Йўқса, ичакларда тўпланган токсинлар организмга салбий таъсир қилади. Бундай табиий маҳсулотлардан тайёрланган ичимлик витаминлар ҳамда қариш жараёнини тезлаштиришга қарши таъсир қиладиган антиоксидантларга бой бўлади. Унинг таркибини турли сабзавот ва кўкатлар билан бойитиш, исмалоқ, салат барги, булғор қалампири, бодринг, лавлагидан ташқари, карам қўшишни ҳам унутмаслик керак. Фитонутриентларга бой ичимлик ёғларни эритади, яллиғланиш жараёнини бартараф этади, метаболизмни жадаллаштириб, гормонлар миқдорининг меъёрда бўлишини таъминлайди. Натижада эса вазн камаяди.
Сув
Сувни канда қилмаслик фойдали экани янгилик эмас. Озишга қарор қилганлар етарлича сув ичмай тутиб, мақсадга эришолмайди. Бунга қуйидаги сабаблар бор:
  • Тез-тез сув ичадиган инсоннинг қорни тез очмайди;
  • Қанча кўп машқ қилинмасин, сувсиз мушаклар таранглашмайди;
  • Сув жигарда ёғлар эришига ёрдам беради. Сувсиз жигарда ёғ йиғилади;
  • Сув организмдан токсинларни чиқариб юборади.
Кўк чой
Кўк чой нафақат соғлом бўлиш, балки вазн ташлашга ҳам ҳисса қўшади. Моддалар алмашинувини яхшилайдиган мазкур ичимлик ёғларни эритиб, иштаҳани бўғади. Қолаверса, кунига бир финжон кўк чой организмни антиоксидант ва энергия билан таъминлайди.
Улун
Хитойликлар тавсифига кўра улун ёғларни келтириб чиқарадиган ферментларни блоклаш хусусиятига эга полифенолни
ўз ичига олади. Бир финжони метаболизмни жадаллаштирадиган ичимликда кофеин қора чой ва қаҳвадан кўра кўпроқ бўлади.
Кўк матча чойи (маття)
Мазкур кўк чой, олимларнинг фикрича, метаболизмни яхшилайдиган полифенолларнинг кони ҳисобланади. Кунига уч
финжон ичиш кифоя қиладиган мазкур ичимлик калориялардан қутилиш учун энг яхши танлов.
Маврак (мармарак) япроқларидан тайёрланадиган чой
Организмдан шакарни чиқарадиган ва кун давомида энергияга тўла бўлишга ҳисса қўшадиган мавракли чойни нонушта вақти истеъмол қилиш моддалар алмашинуви кун давомида меъёрда бўлишини таъминлайди.
Музли сув
Музли сув ичилганда, организм меъёрдаги ҳароратни тиклаш учун калория сарфлайди. Кунига 8 стакан музли сув ичилганда деярли 70 ккал сарфланади. Тановулдан олдин ичиш эса ортиқча овқатланишнинг олдини олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай ичимликлар озишга ёрдам беради?