Фото: Marie Claire
Нафақат тери, балки тирноқ ва соч билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ҳам дерматологга бориш учун баҳона бўла олади.
Шубҳали холларнинг пайдо бўлиши
Меланома билан касалланган кишилар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Касалликни даволаш ва бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун эса ташхис қанча эрта қўйилса, шунча яхши. Шу сабаб ҳам қуйидагилар кузатилса, шифокорга боришни кечга қолдирмаслик керак:
- кўз, тери ва соч рангининг очариши;
- қуёш нуридан бир зумда қорайиш;
- қуёш вақти кўп юриш ёки қуёш ваннасида кўп бўлиш;
- қариндошларда меланома ва терининг турли саратонлари аниқланганда;
- танада бошқаларидан шакли, ранги ва катталиги фарқ қиладиган хол ва ўсмалар пайдо бўлиши;
- холларнинг 30 ёшдан кейин пайдо бўлиши, дерматолог шифокор кўригидан ўтишга сабаб бўла олади.
Кўпинча дерматит, экзема, темиратки ёки организм учун турли хавф келтириб чиқарадиган бошқа касалликлар билан кечадиган қичима нафақат аллергик, балки онкологик касалликлардан ҳам дарак бериши мумкин. Шунингдек, қичима асаб тизими билан боғлиқ муаммолар сабаб ҳам келиб чиқиши мумкин.
Терига тошма тошиши
Терига доғ ёки бошқа кўринишдаги тошма тошиши ва узоқ вақт давомида ҳам ўтиб кетмаслиги терининг онкологик касалликларига хос симптом бўлиши мумкин.
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши
Оғиздаги яралар жиддий касалликлардан бири бўлган пемфигусдан далолат бериши, шифокорлар эса ташхис қўйишга янглишиши мумкин. Қолаверса, ошқозон-ичак тракти ва онкологик касалликлар ҳам яра пайдо бўлишининг сабаби бўлиши мумкин.
Тер ажралишининг кўпайиши (гипергидроз)
Тер ажралишининг кўпайиши неврологик, гормонал ва қалқонсимон без касалликлари сабаб ҳам кузатилиши мумкин.
Тирноқларнинг ўзгариши
Тирноқларнинг юпқалашиши, шаклининг ўзгариши витамин ва минераллар танқислиги ва замбуруғ, жигар, буйрак ҳамда ошқозон-ичак, аутоиммун касалликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Соч тўкилиши
Меъёрда одамда бир кунда ўртача 100 тола соч тўкилади. Одатдагидан кўпроқ тўкилиши эса қалқонсимон без,
аутоиммун касалликлари, витамин танқислиги ва айрим дори воситаларини узоқ вақт давомида қабул қилиш билан алоқадор бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди